Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ўзбекистон – БМТ: тинчлик ва барқарорлик сари ҳамкорлик

Ўзбекистон – БМТ: тинчлик ва барқарорлик сари ҳамкорлик

2018 йилнинг 12 октябрь куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамкорлигида “Ўзбекистон-БМТ: тинчлик ва барқарорлик сари ҳамкорлик” мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилди.

Таъкидланганидек, БМТ билан шерикликнинг устувор йўналишлари давлатимизнинг тинчликпарвар сиёсати ва халқаро ҳуқуқий принциплар ва меъёрларга амал қилиши билан белгиланади.

Ўзбекистон учун БМТнинг халқаро муносабатларда ноёб тузилма сифатида муҳимлиги мамлакатнинг кун тартибидаги глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал этишда, жаҳон миқёсида қарорлар қабул қилиш жараёнида бевосита иштирок этиш имкониятини яратишида кўринади.

Хавфсизликнинг замонавий таҳдидларига қарши кураш, оммавий қирғин қуролларини тарқалишининг олдини олиш, экологик муаммоларни ҳал қилиш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш мамлакатимизнинг БМТ билан ҳамкорлигининг устувор йўналишидир.

Бу борада мамлакатимизнинг хавфсизликни таъминлаш борасидаги катта тажрибаси самарали муносабатларнинг асосини ташкил қилади. Ўзбекистон қуролсизланиш ва қуроллар тарқалишига қарши қатор асосий битим ва шартномаларнинг иштирокчисидир. Республикамиз БМТнинг терроризмга қарши 13 та конвенциясига қўшилган.

Тадбирда бугунги кунда Ўзбекистон БМТнинг инсон ҳуқуқларига тегишли 60 та халқаро ҳуқуқий ҳужжатларининг, жумладан, олтита асосий келишувнинг иштирокчиси сифатида ўзининг халқаро мажбуриятларини узлуксиз бажариш баробарида, бу борадаги сиёсатини ишлаб чиқаётганига эътибор қаратилди.

Мамлакатимиз БМТнинг Афғонистондаги тикланиш ва бунёдкорликка кўмаклашиш бўйича дастурларини амалга оширишида ўзининг ҳарбий инфратузилмалари элементларини тақдим қилиш, халқаро гуманитар юкларни етказиш учун ўзбек-афғон чегарасидаги кўприкни очиб бериш, инфратузилмаларни қайта тиклаш ва турли объектларни қуришга кўмаклашиш билан ўзининг самарали ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Тузилма билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларига тўхталинар экан, бу борада мамлакатимизда 1993 йилдан бошлаб БМТнинг Тараққиёт дастури ўз фаолиятини бошлагани, 1999 йилдан бошлаб эса ушбу дастур мамлакат ҳамкорлигидаги дастур сифатида амалга ошириб келинаётганига урғу берилди. Бу ҳамкорликнинг асосий вазифаси Ўзбекистоннинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишининг қисқа ва ўрта муддатларга мўлжалланган устувор вазифаларини бажариш бўйича техникавий ёрдам ва маслаҳатлашувлар орқали кўмак кўрсатишдан иборатдир.

Бугун мамлакатда БМТнинг қатор тузилмалари, яъни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Таълим, фан ва маданият ташкилоти (ЮНЕСКО), Жаҳон банки, Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Болалар фонди, Аҳолишунослик жамғармаси, Тараққиёт дастури, Наркотик моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси, ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастур фаолият юритиб келмоқда. Ушбу ташкилотлар билан ҳамкорликда 1993 йилдан буён, Ўзбекистонда давлат бошқарувини кучайтириш, атроф-муҳит муҳофазаси, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, маданият, илм-фан, таълим, энергетика, коммуникация ва бошқа соҳаларда жами 434 млн. доллардан зиёд маблағ жалб қилиниб, 440дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилди. Ҳозирги вақтда 70 дан ортиқ лойиҳалар муваффақиятли олиб борилмоқда.

2016-2020 йилларга мўлжалланган БМТнинг тараққиётга кўмаклашувчи Доиравий дастури Ўзбекистон ва БМТнинг ўзаро муносабатларидаги янги босқич бўлиб, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор йўналишларнинг ҳам амалга оширилишида ижобий таъсирини кўрсатиши таъкидлаб ўтилди.


Кўришлар сони: 72

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.10.2018
Янги қўмита қандай ишлаяпти?

Қўмита аъзолари ҳар ойда 10-15 кун давомида жойларда аҳоли билан тўғридан-тўғри, юзма-юз мулоқотлар ...

17.10.2018
Халқ манфаатига мос иш тутилмоқда

Таъкидланганидек, фракция аъзолари қонун ижодкорлиги фаолиятида асосий эътиборни айнан аҳолини қийнаётган...

17.10.2018
Фракция аъзолари юборган 33 депутатлик сўровининг тақдири не бўлди?

Қайд этилганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 19 та қонун лойиҳаси қонун...

Тадбирлар тақвими