Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Меҳнат қонунчилиги: бугунги ҳолат ва концептуал асослар

Меҳнат қонунчилиги: бугунги ҳолат ва концептуал асослар

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси билан ҳамкорликда Бутунжаҳон муносиб меҳнат кунига бағишланган “Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ва ижтимоий муносабатлар соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришнинг концептуал асослари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзолари, Сенат аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий муассасалар, касаба уюшмалари, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ва Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси (ХКУК) мутасаддилари иштирок этди.

Қайд этилганидек, Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан илгари сурилган Муносиб меҳнат концепцияси меҳнат соҳасидаги асос солувчи ҳуқуқларни амалга ошириш, бандлик ва даромад олиш имкониятларини кенгайтириш, ижтимоий ҳимоя тизимларини такомиллаштириш, ижтимоий мулоқотни мустаҳкамлаш каби тўртта муҳим стратегик мақсадга асосланади.

Давра суҳбатида Ўзбекистон ва Халқаро меҳнат ташкилоти ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг янги босқичга кўтарилишида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги тарихий маърузаси улкан аҳамият касб этгани алоҳида таъкидланди. Натижада бугун Ўзбекистон ва Халқаро меҳнат ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган Муносиб меҳнат бўйича Ўзбекистон Республикаси дастури мазкур ҳамкорлик самарадорлигининг ёрқин далилидир.

Тадбир давомида миллий ва халқаро экспертлар юртимизда ҳаётга изчил татбиқ этилаётган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” доирасида барча соҳада, шу жумладан, ижтимоий-меҳнат муносабатлари соҳасида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилаётганини қайд этдилар. Хусусан, мазкур йўналишда миллий ва халқаро стандартларни янада уйғунлаштиришга қаратилган қатор ташаббуслар амалиётга жорий этилмоқда. Хусусан, ишчи кучига бўлган эҳтиёжни рағбатлантириш, барқарор иш ўринларини яратиш, ижтимоий ҳимоя тизимларини кенгайтириш бўйича ҳукумат даражасида тизимли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик секторини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбир иштирокчилари мамлакатимизда меҳнат соҳасида таъсирчан давлат ва жамоатчилик назорати амалга оширилаётгани, муносиб меҳнат тамойилларини татбиқ этиш мақсадида давлат, иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасида конструктив ижтимоий мулоқот ва ижтимоий шерикликнинг йўлга қўйилганини алоҳида таъкидлади.

Тадбирда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Мавлуда Ходжаеванинг “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмуни ва хусусиятлари” тўғрисидаги тақдимоти иштирокчиларда, айниқса, ХМТ вакилларида катта қизиқиш уйғотди.

Давра суҳбатида ижтимоий-меҳнат муносабатлари соҳасидаги ижтимоий шерикликни янада ривожлантириш борасида билдирилган фикр-мулоҳазалар муҳокама қилинди. Халқаро меҳнат стандартларини жорий этиш борасида Ўзбекистонда эришилаётган ижобий натижалар фуқароларнинг муносиб меҳнатга бўлган ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш учун хизмат қилаётгани алоҳида эътироф этилди.


Кўришлар сони: 5629

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими