Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қардият

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қардият

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиалида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишлаб “Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият” мавзусида тадбир ўтказилди.

Парламент қуйи палатаси депутатлари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси фаоллари, профессор-ўқитувчилар ва талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашган тадбирда алоҳида таъкидланганидек, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг бош шарти саналади. Зеро, инсон ҳуқуқлари тўлиқ таъминланган, эркинлиги кафолатланган давлатдагина тинчлик-осойишталик муҳити барқарор, юртда ривожланиш, тараққиёт бўлади.

Мана шундай ривожланиш ва тараққиёт йўлида инсон ҳуқуқ-эркинликларини муҳофаза қилишнинг таъсирчан воситасига айланган халқаро ҳужжат — 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси муҳим ўрин тутади.

Президентимизнинг 2018 йил 5 майдаги “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида”ги фармони замирида ҳам, аввало, халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилаш, мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, жамиятда қонун устуворлиги тамойилини тўлиқ жорий этиш мақсади мужассам. Аҳоли барча қатламлари манфаатларига мос кўплаб вазифа ҳамда чора-тадбирлар белгилаб берилганган ушбу ҳужжат ижросини тўлиқ ва сифатли амалга ошириш ҳар биримиздан алоҳида фидойилик ва масъулиятни талаб этади.

Мазкур фармонга мувофиқ тасдиқланган дастурда бир қатор муҳим йўналишлар қамраб олинган. Жумладан, “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция”ни ратификация қилиш, БМТ “Бола ҳуқуқи тўғрисида”ги Конвенциясининг ҳисобот бериш тартиб-таомилларига ҳамда “Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматини таҳқирловчи турларига қарши Конвенция”нинг факультатив протоколига қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги борасида таклифларни ишлаб чиқиш назарда тутилган.


Шунингдек, дастурнинг инсон ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш борасида қонунчилик асосларини такомиллаштириш йўналишида эса, қамоқдаги ва озодликдан маҳрум этиш жойларда сақланаётган шахсларнинг яшаш шароитларини кузатиб бориш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ваколатини кенгайтириш масаласи ҳам ўрин олган.

Бундан ташқари, “Бепул юридик хизмат кўрсатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳамда Ўзбекистонда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш борасида таклифларни ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида назарда тутилган тамойилларнинг мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларда ўрни ва роли беқиёс.

Тадбирда депутатлар томонидан дастлаб мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниш тарихи ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтилди.

Қайд этилганидек, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси бугунги кунга келиб, жаҳоннинг 360 дан ортиқ тилларига, шу жумладан, ўзбек тилига ҳам таржима қилинган. Унда мустаҳкамлаб қўйилган тамойиллар жаҳоннинг 90 дан ортиқ давлат конституциясида ўз ифодасини топган.

Давлатимиз мустақилликка эришганидан кейин қўшилган биринчи халқаро ҳуқуқий ҳужжат ҳам ушбу конвенциядир. Ўшандан буён бугунга қадар Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 70 та асосий ҳужжатга қўшилди, БМТ бу соҳада қабул қилган асосий 10 халқаро шартнома иштирокчисига айланди. Юртимизда инсон ҳуқуқларига оид юздан ортиқ қонун қабул қилинган. Миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига халқаро стандартларни тизимли ва босқичма-босқич имплементация қилишнинг ўзига хос модели, инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши мониторинги миллий тизими шакллантирилган.

Тадбирда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги ўрни, унда белгиланган асосий қоидаларни миллий қонунчилигимизга имплементация қилишнинг аҳамияти, демократик давлат, адолатли жамият барпо этишда ушбу ҳужжатнинг роли хусусида атрофлича сўз юритилди.

 

Мавлуда ХОДЖАЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати



Кўришлар сони: 1558

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.12.2018
Депутатлар соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни ўрганди

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Наримон Умаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ...

13.12.2018
Сессияларда ҳудудлардаги аҳвол, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар муҳокама қилинмоқда

2018 йил 13 декабрь куни Cирдарё вилоятининг Янгиер шаҳри ва Сайхунобод тумани ҳокимликларида Олий...

11.12.2018
Депутатларнинг эътирози ва жиддий танқидига учраган қонун лойиҳаси янги ном билан қайта кўриб чиқилди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида «2019...

Тадбирлар тақвими