Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Экспертлар Ўзбекистон солиқ ислоҳотлари ҳақида қандай фикрда?

Экспертлар Ўзбекистон солиқ ислоҳотлари ҳақида қандай фикрда?

2018 йи 2 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатасининг Мажлиси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда солиқ ислоҳоти – халқаро экспертлар нигоҳида” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, молия, иқтисодиёт, солиқ соҳаси вакиллари, халқаро экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашган тадбирда мамлакатимизда кейинги йилларда солиқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада қўлга киритилаётган ютуқлар билан бир қаторда, кўзга ташланаётган камчиликлар хусусида сўз юритилди.


Халқаро эксперт — Жаҳон банкининг солиққа тортиш бўйича катта мутахассиси, Ўзбекистон Республикасида солиқ ислоҳотларини ислоҳ қилишга кўмаклашиш бўйича Жаҳон банки солиқ миссияси раҳбари Ражуль Авасти “Ақлли солиқ сиёсати, ақлли солиқни бошқариш” мавзусидаги маърузасида солиқ ислоҳотларини олиб бориш бўйича энг асосий тамойилларга тўхталиб ўтар экан, самарали ва рақобатдош солиқ тизимини яратиш, турли даражадаги бюджетга солиқ тушумлари келиши барқарорлигини таъминлаш бу борада муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Солиқ ислоҳотларини амалга оширишда изчилликка, қадам-бақадамлик ёндашувига риоя қилиш лозимлигини алоҳида қайд этиб ўтди. Зеро, экспертнинг фикрича, бундай мезон зарурият туғилганда солиқ сиёсатига қўшимча ўзгартиришлар киритиш, айни пайтда кенг жамоатчилик ва солиқ тўловчилар билан ўзаро маслаҳатлашувлар учун имконини беради.

Депутатлар солиқ тизимининг янада самарадорлигини таъминлаш учун нималарга кўпроқ эътибор қаратиши лозим, деган саволига эксперт солиқ тизимини такомиллаштириш ислоҳотларнинг муваффақиятли омили эканини маълум қилди. Шу боисдан ҳам Жаҳон банкининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорлик стратегияси замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишнинг инновацион усулларини жорий этиш асосида солиқ бошқарув тизимини тубдан ислоҳ қилишни назарда тутади.


Яна бир халқаро эксперт — Россия Федерациясининг Солиқ кодексини ишлаб чиқишда фаол қатнашган Сергей Шаталов “Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини такомиллаштириш” мавзусида қилган маърузасида хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва таққослаш асосида Ўзбекистон солиқ соҳасидаги тизимли муаммоларни таҳлил қилиб берди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини такомиллаштириш Концепцияси солиқ юкини камайтириш, солиқ тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришга қаратилган мавжуд тизимли муаммоларни комплекс ҳал этишга қаратилган. У Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, халқаро ва миллий экспертлар, жамоат ташкилотлари ва солиқ тўловчиларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилгани жуда муҳимдир.

Давра суҳбати давомида мавзу юзасидан республикамизнинг этакчи миллий ва хорижий экспертлари, республиканинг турли вазирлик ҳамда идоралари мутахассислари иштирокида музокаралар бўлиб ўтди.

Муҳокамалар якунида ушбу масала бўйича тегишли тавсиялар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 154

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.10.2018
Янги қўмита қандай ишлаяпти?

Қўмита аъзолари ҳар ойда 10-15 кун давомида жойларда аҳоли билан тўғридан-тўғри, юзма-юз мулоқотлар ...

17.10.2018
Халқ манфаатига мос иш тутилмоқда

Таъкидланганидек, фракция аъзолари қонун ижодкорлиги фаолиятида асосий эътиборни айнан аҳолини қийнаётган...

17.10.2018
Фракция аъзолари юборган 33 депутатлик сўровининг тақдири не бўлди?

Қайд этилганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 19 та қонун лойиҳаси қонун...

Тадбирлар тақвими