Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Тадбиркорлик муҳофазасида қандай муаммо бор?

Тадбиркорлик муҳофазасида қандай муаммо бор?

2018 йил 2 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари мавзусида конференцияташкил этилди.

Анжуманда депутатлар, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, Савдо-саноат палатаси, тегишли вазирликлар, қўмита ва ташкилотлар мутасаддилари, экспертлар, олимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда юртимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ижро этиш, бизнес ҳамжамияти ва давлат органлари ўртасида самарали мулоқот, соғлом шерикчилик механизмларини йўлга қўйиш, хусусий мулкчилик ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамдақонуний манфаатларини ишончлимуҳофаза қилиш кафолатларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тадбиркорлар билан бизнес-муҳитни такомиллаштириш масалалари бўйича долзарб ахборот алмашинувини йўлга қўйиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг амалий натижасига эришиш, ўз бизнесини ташкил этиш ва юритишда аҳолига ҳар томонлама кўмаклашиш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига сифатли давлат хизматлари кўрсатишни таъминлаш масаласи муҳим аҳамият касб этяпти.

Мамлакатимизда кейинги икки йил мобайнида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни муҳофазалаш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, соҳадаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу саъй-ҳаракатларнингнатижаси нафақат мамлакатимизва халқимиз ҳаётида, балки етакчи халқаро молиявий ташкилотлар ва рейтинг агентликларининг баҳоларида ҳам уз аксини топмоқда. Хусусан, Жаҳон банкининг «Бизнесни юритиш — 2018» ҳисоботида Ўзбекистон тадбиркорлик учун янада қулай шароитлар яратиш бўйича ислоҳотчи давлатлар қаторида жаҳонда биринчи ўнталикка киргани фикримиз далилидир.

Бунга ўз-ўзидан эришилаётгани йўқ, албатта. Мазкур анжуман иштирокчилари алоҳида таъкидлаганидек, юртни тараққий эттириш, халқни бой қилишнинг ягона чораси бор. Бу тадбиркорликни янада кучайтириш, оддий одамларни ишбилармонликка ўргатиш, инвестициявий муҳитни яхшилаш билан бевосита боғлиқ вазифалардир. Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор Фармон ва қарорлари қабул қилиниб, улар асосида муҳим чора-тадбирлар кўрилиб келинмоқда.Тадбиркорлик субъектларига қатор имтиёз ва преференциялар бериляпти. Фаолияти ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётир.

Ўз навбатида, «Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (янги таҳрири) қабул қилиниши эса, келгусидатадбиркорлик ташаббусини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш, бизнес ҳамжамияти ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар ўртасида ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини муҳофазалаш кафолатларини кучайтириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда ҳуқуқуй асос вазифасини ўтамоқда.

Айниқса, мамлакатимиз Президентининг 2018 йил 29 июндаги Фармони билан Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тасдиқлангани соҳада муҳим янгиликлардан бири бўлди. Ушбу концепцияга биноан, 2019 йил 1 январдан эътиборан меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ юкламаси барча жисмоний шахслар даромадларига 12 фоизлик ягона солиқ ставкаси жорий этилиши орқали пасайтирилади. Шундан 0,1 фоизи шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобларига йўналтирилади. Бундан ташқари, фуқароларнинг ижтимоий бадаллари бекор қилинади. Бизнес учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилади.Юридик шахслар айланмалари (нақд пул тушуми)дан ундириладиган давлат мақсадли фондларига мажбурий ажратмалар бекор қилинади. Юридик шахслар фойдасига солиқ ставкаси 14 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилади.

Таҳлилчилар бу каби чора-тадбирлар Ўзбекистонда тадбиркорликни янада ривожлантириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда кенг имкониятлар яратади.

Конференция ишида мазкур соҳада қўлга киритилаётган ютуқлар билан бир қаторда, ечимини кутаётган айрим муаммо ва камчиликлар атрофлича таҳлил қилинди. Мутахассис, эксперт ва тадбиркорларнинг мазкур муаммоларни бартараф этишга доир фикр-мулоҳазалари тингланди.

Анжуман якуни бўйича билдирилган таклифларни ўзида акс эттирган тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 99

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.10.2018
Янги қўмита қандай ишлаяпти?

Қўмита аъзолари ҳар ойда 10-15 кун давомида жойларда аҳоли билан тўғридан-тўғри, юзма-юз мулоқотлар ...

17.10.2018
Халқ манфаатига мос иш тутилмоқда

Таъкидланганидек, фракция аъзолари қонун ижодкорлиги фаолиятида асосий эътиборни айнан аҳолини қийнаётган...

17.10.2018
Фракция аъзолари юборган 33 депутатлик сўровининг тақдири не бўлди?

Қайд этилганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 19 та қонун лойиҳаси қонун...

Тадбирлар тақвими