Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ёшлар — инновацияларни ривожлантиришда ҳаракатлантирувчи куч

Ёшлар — инновацияларни ривожлантиришда ҳаракатлантирувчи куч

2018 йилнинг 27 сентябрь куни Жиззах шаҳрида «ICT WEEK - 2018» ҳудудий ахборот коммуникация ҳафталиги доирасида навбатдаги тадбир бўлиб ўтди. Ўз фаолиятини давом эттираётган “ICT Expo Djizak - 2018” ахборот-коммуникация технологиялари тақдимоти давомида “Жиззах вилояти: инновация, инвестиция, ахборотлаштириш” ҳудудий форуми шунингдек, “Ўзбекистонда инновацион ривожланиш стратегиясини амалга оширишда ёшларнинг ўрни” талабалар коллоквиуми ташкил этилди.

Тадбир Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Инвестиция ва инновация фаолияти соҳасидаги мутахассисларни ўзида жамлаган ҳудудий форум Жиззах вилоятининг иқтисодий салоҳиятини ошириш, ҳудудга инвестициявий ва инновацион ресурсларни жалб этиш масалаларига қаратилди.

Тадбир доирасида вилоятда ахборотлаштириш соҳаси ва телекоммуникация тармоқларининг ривожланиш ҳолати ва истиқболларига доир маърузалар тингланди.

Ҳудудий форум иштирокчилари “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси ҳамда вилоятда ташкил этилган кичик саноат зоналари фаолияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди. Ҳудуддаги банк-молия ресурсларидан тадбиркорлик субъектларининг фойдаланиш имконияини ошириш борасида олиб борилаётган ишларнинг ҳолатига оид тақдимотлар билан танишилди.

Талабалар коллоквиуми эса яқинда қабул қилинган Инновацион ривожланиш стратегиясининг мазмун-моҳияти билан ёшларни яқиндан таништиришга бағишланди. Қонунчилик палатаси депутатлари Жиззах политехника институти ва Жиззах педагогика институти талабалари билан ёшларни инновацион фаолиятга жалб этиш масалалари бўйича очиқ мунозара олиб бордилар.

Талабалар ёшларнинг инновацион ташаббусларини фаоллаштириш, уларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш мақсадида қабул қилинган Стратегия қоидалари ва шартлари билан батафсил таништирилди.

Колловиум натижалари бўйича инновацион фаолиятни фаоллаштириш, битирувчилар учун янги инновацион иш ўринлари яратиш бўйича олий ўқув юртлари дастурини қабул қилишга келишиб олинди.


Кўришлар сони: 1507

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.06.2019
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолияти қандай баҳоланди?

Туристик хизматлар экспорти 2018 йилда 1 041 млн. АҚШ доллари бўлган бўлса, 2019 йилда 1 301...

18.06.2019
Қонун лойиҳаси ҳанузгача иккинчи ўқишга киритилмаяпти. Нима учун?

Қонунчилик палатасида Фуқаролар соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан жорий йилнинг 2 апрелида...

18.06.2019
Коммунал хизматлар сифатини яхшилашга эришиш парламент назоратида

2019 йил 18 июнда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

Тадбирлар тақвими