Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмита қарорлари ижроси мониторинг қилинди

Қўмита қарорлари ижроси мониторинг қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг навбатдаги йиғилишида қўмита фаолияти билан боғлиқ бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Хусусан, 2017 йил ноябрь-декабрь ойиларида «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ҳамда «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг ижроси ҳолати қўмита аъзоларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан Тошкент, Андижон ва Сирдарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри мисолида ўрганилган ҳамда ўрганиш якунлари бўйича қарорлар қабул қилинган эди.

Йиғилишда қўмитанинг мазкур қарорлари ижроси юзасидан амалга оширилган мониторинг натижалари мутасадди вазирлик ва идоралар масъул раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги “Мурувват” эркаклар интернат уйи ҳамда Сирдарё “Мурувват” ногиронлар аёллар интернат уйидаги, шунингдек Андижон ва Тошкент вилоятидаги тиббий-ижтимоий муассасалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган. Вазирлик тизимидаги “Мурувват” ва “Саховат” интернат уйларида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тўлақонли фаолият олиб борилишини таъминлаш юзасидан ишлар назоратга олинган.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасалар, жумладан, “Мурувват” ва “Саховат” интернат уйларини малакали кадрлар билан таъминлаш, ушбу муассасаларда яшовчиларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида амалдаги штатга ўзгартириш киритилган.

Йиғилишда қўмита масъул этиб белгиланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳам мутахассислар иштирокида атрофлича муҳокама этилди.

Қўмита йиғилиши якуни бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 3818

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими