Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Унумдорлик меҳнат муҳофазаланган жойда бўлади

Унумдорлик меҳнат муҳофазаланган жойда бўлади

Юртимизда меҳнат муҳофазаси — энг кўп эътибор қаратилаётган масалалардан бирига айланмоқда. Иш жойларида юз бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар, касб касалликларига чалинишнинг олдини олиш, ходимларнинг саломатлигига хавф солувчи унсурларни бартараф этиш, иш жараёнида соғлом муҳитни яратиш кабиларга катта аҳамият қаратилмоқда.  

Хусусан, Хоразм вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси билан ҳамкорликда “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш – меҳнат унумдорлиги гаровидир” мавзусида ўтказилган минтақавий семинарда ҳам бу масала иштирокчилар муҳокамасининг асосини ташкил қилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Савдо-саноат палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси масъуллари ҳамда тегишли соҳа вакиллари қатнашди.

Сўзга чиққанлар аҳолига муносиб меҳнат шароитлари яратган ҳолда экологик инқирозни бартараф этишга қаратилган “яшил иш ўринлари” барпо этиш, иш жойида ходимлар руҳиятига таъсир этувчи омиллар, уни бошқариш усуллари, хавфни бартараф этиш механизмлари ва ишчи-ходимларнинг иш жараёнида самарали меҳнат фаолияти олиб бориши учун унинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш масалалари хусусида мушоҳада юритдилар.

Семинарда соҳани тартибга солувчи корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари ишини ташкил этиш, ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, ўқитиш, билимини синаш, давлат экспертизаси ўтказиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш аудити тартиблари бўйича янги қабул қилинаётган ҳужжатлар ҳақида тушунчалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан меҳнат органлари ҳамда касаба уюшмалари иштирокида ишлаб чиқилаётган тегишли қонун ҳужжатлари, уларни такомиллаштиришга оид масалалар, Давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунга киритилаётган ўзгартишлар, пенсия тизимига оид концепциянинг мазмун-моҳияти, ногиронларга яратилаётган иш ўринлари, болалар ва аёллар меҳнатидан зарарли ва хавфли омиллар таъсиридаги шароитда фойдаланиш таъқиқлангани юзасидан таҳлилий маълумотлар тақдим этилди.

Семинарда қайд этилганидек, ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш каби масалаларда касаба уюшмаларида мингдан зиёд ходимларнинг иш ўринлари хавфсизлиги, коллеж битирувчиларига яратилган хавфсиз меҳнат шароитлари ўрганилгани ҳамда иш берувчиларга тегишли таклифлар киритилган. Шунингдек, корхоналарнинг иш берувчилар ва ходимлар ўртасида соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоат назоратии самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди. Бундан ташқари, Халқаро меҳнат ташкилоти экспертларининг тажрибаси ўрганилиб, диққатга молик таклифлар билдирилди.

Тадбир доирасида турли жабҳаларда фаолият юритиб келаётган давлат корхона ва ташкилотлари томонидан намойиш этилган кўргазмали материаллар иштирокчилар эътиборини тортди. Амалий машғулотлар доирасида мутахассислар ижтимоий ҳамкорлик, ходимларга яратилган меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил фаолияти билан танишиш мақсадида вилоятдаги “Урганчтрансгаз” шўъба корхонасида бўлиб, унинг Ўқув маркази ходимлари билан ҳам тажриба алмашдилар.

Семинар якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.

Кўришлар сони: 5369

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда

Қонун лойиҳасида биринчи ўқишдан сўнг “Парламент ажратмалари” тушунчаси матндан чиқариб ташланиши...

19.11.2019
Маҳаллий бюджет мустақил бўлгани яхши, аммо...

Дарҳақиқат, қўмиталар, ишчи гуруҳларида кечаётган қизғин муҳокамаларда мамлакатимизда кам таъминланган,...

19.11.2019
“Адолат” СДП фракциясининг қайси таклифи инобатга олинди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг 2019 йил 19 ноябрда ўтказилган...

Тадбирлар тақвими