Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Илм-фан иқтисодиёт реал секторига наф беряптими?

Илм-фан иқтисодиёт реал секторига  наф беряптими?

2018 йил 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Фанлар академиясининг “Илм-фаннинг иқтисодиёт реал секторига йўналтирилгани ва интеграциясини таъминлашнинг далзарб вазифалари” юзасидан ахборотлари эшитилди.

Қайд этилганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларда илм-фанни ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Мамлакатимиз илм соҳаси вакилларига илм-фанни, биринчи навбатда, иқтисодиётнинг реал секторига йўналтириш, унинг ишлаб чиқариш билан интеграциясини таъминлаш, илмий ишланма ва илмий ҳажмдор технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш учун инновацион муҳитни яхшилаш, илмий тадқиқот фаолиятининг самарадорлиги ва сифатини ошириш, олинаётган илмий-амалий натижалар, яратилаётган маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлаш вазифалари қўйилди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ўтган вақт мобайнида иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг мақсадли дастурларини жорий этиш, тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ва диверсификациялаш, шунингдек, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларидан келиб чиқиб, иқтисодиёт тармоқларига илмий изланишларни йўналтириш, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлашга қаратилган муайян ишлар амалга оширилган.

Соҳанинг норматив-ҳуқуқий асосларини яратиш борасида тегишли ҳужжатлар қабул қилинган. “Фан тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси тайёрланган, шунингдек, “Инновацион фаолият тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада такомиллаштиришни назарда тутувчи қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари устида ишлар олиб борилмоқда. Инновацион ривожланиш вазирлиги, унинг қошида Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилган. Фанлар академияси фаолияти танқидий ўрганилган ва уни бугунги замон талаблари асосида тамоман ўзгартириш чора-тадбирлари кўрилган. Инновацион ғоялар ва технологияларни ривожлантиришга қаратилган “Йўл хариталари” ишлаб чиқилган. Илмий тадқиқот институтларида илмий ишлар натижаларининг аниқ мақсадларга йўналтирилганини, шунингдек, уларни ишлаб чиқаришга жорий этилишини таъминлаш мақсадида улар қошида “Ишлаб чиқаришга жорий этиш хизмати”ни ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилган. Халқаро тажрибалар асосида илмий-тадқиқот институтларидаги инновацион илмий ишланмалар натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш учун «3Т» — талаб, таклиф ва татбиқ модели таклиф этилмоқда.

Илмий-тадқиқот институтлари, банклар ва инвесторлар учун биргаликда ишлашнинг ҳуқуқий асослари яратилган. Қонун ҳужжатларида интеллектуал мулк объектлари муаллифлари ва бизнес сектори вакилларини рағбатлантиришга қаратилган қатор енгилликлар ва солиқ имтиёзлари бериш назарда тутилган.

Ахборотларда қайд этилишича, инновациявий ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилган. Хусусан, 17 та илмий-тадқиқот институтининг тижоратлаштириш мумкин бўлган ишланмалари намойиши ташкил этилган. 400 дан ортиқ илмий ишланмалардан 62 тасини ишлаб чиқаришга жорий этиш мумкинлиги, лекин таҳлиллар тезкор бизнес-режалар уларни саноатга жорий қилиш ва тижоратлаштириш учун камида 16 миллион АҚШ  доллари ҳамда 13 миллиард сўм инвестиция талаб қилиниши, айрим ҳолларда ишланмаларни такомиллаштириш ҳамда ишлаб чиқишга мослаштириш учун қўшимча тадқиқотлар ҳам олиб бориш кераклигини кўрсатмоқда. Айни пайтда 43 та ишланмани тижоратлаштириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Тижоратлаштириш ишларини самарали бошлаш учун Фанлар академиясининг энг илғор 10 та илмий-тадқиқот институти 3 та етакчи банкка бириктирилган. Умумий қиймати 80,3 миллиард сўм бўлган жами 16 та ишланма банклар томонидан танлаб олинган. Бу лойиҳаларни амалга оширишда интеллектуал мулк шаклида илмий-тадқиқот институтлари жами 14,5 миллиард сўм, банклар эса жами 58,5 миллиард сўм инвестиция билан ҳамкорлик ўрнатган. Лойиҳаларни тижоратлаштиришдан олинадиган йиллик даромад жами 123 миллиард сўм бўлиб, илмий-тадқиқот институтларига йилига 25 миллиард сўм соф даромад тушириб берилиши режалаштирилган. Қатор истиқболли ишланмаларнинг бозори банклар билан ўрганиб чиқилиши йўлган қўйилган. Жумладан, 14 та илмий тадқиқот муассасалари базасида яратилган бўлажак сармоядорлар учун илмий ишланмалардан 33 та энг истиқболлилари аниқланган.

Ҳудудларда инновациявий фаолликни ошириш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига мос илмий ишланмалар яратишни йўлга қўйиш мақсадида Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ҳудудий Инновацион марказлар ташкил этиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти. Ҳозирда Қашқадарё, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида шундай марказ қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Тадбирда муҳокама этилган масалалар борасида ечимини кутаётган ҳуқуқий, ташкилий, молиявий, илмий-техникавий йўналишдаги долзарб вазифалар ҳам мавжудлиги алоҳида таъкидланди. Жумладан, депутатлар фикрича, “Инновацион фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳасини якунига етказиш зарур. Юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси тизимини тубдан такомиллаштириш, илмий ишлар натижаларини аниқ мақсадларга йўналтириш, уларнинг ишлаб чиқаришга жорий этилишини таъминлаш хизматини ташкил этиш, ишланмаларни тижоратлаштириш ягона марказини тузишнинг ҳуқуқий асосларини қабул қилиш долзарб бўлиб қолмоқда.

Таъкидланганидек, ҳудудларда инновациявий фаолликни ошириш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига мос илмий ишланмалар яратишни йўлга қўйишда совуққонлик билан қараш ҳолатлари учрайди. Масалан, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида марказ қурилиши учун инвесторларга ер ажратиш ва инновацион марказлар барпо этиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар томонидан аниқ амалий чоралар кўрилмаган.

Йиғилишда мутасадди раҳбарларнинг ахборотлари атрофлича муҳокама этилди. Қўмитанинг депутатлар томонидан билдирилган салмоқли фикр-мулоҳазалари ўз аксини топган тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 6568

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими