Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Давлат гранти “Учинчи сектор” фаоллигини янада оширади

Давлат гранти “Учинчи сектор” фаоллигини янада оширади

Жорий йилнинг 20 август куни Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда Ҳаракатлар стратегияси, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури, Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган кенг кўламли вазифалар ижросини таъминлашда ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг фаол иштирокини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг долзарб вазифалари муҳокама қилинди.

Парламент комиссияси аъзолари томонидан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан давлат гранти ажратиш бўйича 3-4 танловлар якуний натижалари кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, ўтказилган давлат грантининг 2 та танловига жами 316 ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларидан 338 та лойиҳа қабул қилинди. Танлов натижаларига кўра, ўсиб келаётган ёш авлодни маънан етук, жисмонан соғлом этиб тарбиялашга, уларда тадбиркорлик, илмий-ижодий ва интеллектуал салоҳиятни юксалтиришга қаратилган 53 та лойиҳа учун 1,5 миллиард сўм ажратилди.

Лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида уюшмаган ёшлар ўртасида китобхонлик кўникмаларини шакллантириш, “Адабиётга эътибор – маънавиятга эътибор”, “Мен севиб ўқиган китоб” ва “Энг яхши китобхон” танловларини ташкил этиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида турли тўгараклар ва спорт жамоаларига жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилади. Бундан ташқари, ёшларда маънавий иммунитетини кучайтириш, “Жаҳолатга қарши маърифат билан” шиори остида ва “Мен Ватанимни севаман”, “Жамиятда менинг ўрним бор” мавзуларида ёшларни ижтимоий-ҳуқуқий ва социал-маънавий қўллаб-қувватлаш борасида туркум тадбирлар ташкил этилади.

Аҳолининг ижтимоий-маънавий, экологик, тиббий маданиятини юксалтиришда, ижтимоий тадбиркорлик, туризмнинг инновацион турларини жорий этишда ННТлар фаоллигини кучайтириш мақсадида 43 та ижтимоий аҳамиятга эга деб топилган лойиҳани 1,25 миллиард сўмга молиялаштириш бўйича қарор қабул қилинди.

Давлат грантлари доирасида жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг тарғиб этиш, камқонлик ва гигиена соҳасида қизларнинг тиббий маданиятини юксалтириш, ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаш, эрта никоҳнинг олдини олиш борасида тадбирлар ташкил этилади. Шунингдек, туризмнинг тарихий-илмий, экологик, фаол, гастрономик ва бошқа турларини хорижий аудитория ўртасида оммалаштириш орқали Ўзбекистоннинг сайёҳлик, маданий-тарихий жозибадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий шериклик асосида ҳудудларда чиқиндиларни иккиламчи қайта ишлашнинг инновацион технологияларини жорий қилиш борасида ҳам ишлар олиб борилади.

Йиғилишда Ўзбекистонда яшаб келаётган турли миллат ва элатларнинг азалий миллий анъаналари, урф-одатлари, удумларини сақлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик, бирдамликни янада мустаҳкамлаш, конфессиялараро тотувликни таъминлаш борасида “Жамиятда миллатлараро бағрикенглик, тинчлик, ўзаро меҳр-оқибат ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни рағбатлантириш” мавзусида давлат гранти бешинчи танловини эълон қилиш юзасидан қарор қабул қилинди.

Мамлакатимиз Президентининг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг тамойиллари ва қадриятларига эътиборни кучайтириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, аҳолининг қонунга ҳурмат тўйғусини оширишга кўмаклашиш мақсадида давлат грантининг қўшимча олтинчи танловини эълон қилиш бўйича қарор қабул қилинди.

Йиғилишда ҳудудларда маҳаллий давлат бошқаруви ва ижро органлари билан ННТ ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ижтимоий шериклигини кучайтириш ҳамда ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш борасида ҳам изчил ишлар олиб бориш лозимлиги қайд этилди. Хусусан, маҳаллий давлат бошқарув ва ижро органлари томонидан ижтимоий шериклик асосида грантлар ва ижтимоий буюртмалар бериш тизимини жорий этишга кўмаклашиш, ННТлар фаолиятини ривожлантиришга, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга доир масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг эшитувларини ташкил этишни амалиётга киритиш бўйича ишларни амалга оширишда Ижтимоий шериклик асосида жамоат комиссиялари фаолиятига услубий кўмак кўрсатиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Тадбирда кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 2161

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.11.2018
ЎзЛиДеП фракцияси таклифлари 2019 йилги Бюджетномада акс этди

Мисол учун, 2018 йилда 9,6 трлн. сўм маблағ мазкур тизимга йўналтирилди. Бу эса 2017 йилга нисбатан...

17.11.2018
Депутатлар Давлат бюджетининг 2018 йил 9 ойидаги ижросини муҳокама қилдилар

2018 йилнинг тўққиз ойида Давлат бюджетидан илм-фанни ривожлантиришга молиялаштирилган 213,3 млрд. сўм...

17.11.2018
2019 йил Бюджетномаси депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди

Мажлисда қайд этилганидек, 2019 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий...

Тадбирлар тақвими