Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Тараққиётга ёшлар билан тезроқ эришилади

Тараққиётга ёшлар билан тезроқ эришилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Ёшларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва роли” мавзуcида семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда депутатлар, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Ички ишлар вазирликлари, Касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият ва тарғибот маркази вакиллари ҳамда фаол ёшлар қатнашди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда ёшлар масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар жараёнида ёшлар фаоллигини ошириш билан боғлиқ муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Жорий йилнинг 27 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишларнинг бугунги ҳолати, бу борада ички ишлар органлари ва бошқа давлат идораларининг масъулиятини янада ошириш, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида яратилаётган имкониятларга қарамай ёшлар орасида жиноятчилик камаймаётганлиги таъкидланди. Ўтган 6 ой давомида қайд этилган жами жиноятларнинг 30 фоизида ёшларнинг иштироки борлигини алоҳида таъкидлаган ҳолда бу борада ечимини кутаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш борасидаги танқидий фикрлар билдирилди.

Яқиндагина қабул қилинган “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармон билан тасдиқланган “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастурида бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олишда ёшларни таълим олишлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратилиши, уларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Ушбу вазифалар ижроси доирасида вояга етиб келаётган ёш авлоднинг сифатли таълим олиши, ҳаётда ўзининг муносиб ўринини топиши, иш билан таъминланиши, соғлом турмуш кечириши учун муносиб имконият яратиш, муаммоларини ечиш, ҳуқуқ ва эркинликларини тўла амалга ошириши учун етарли шароит пайдо қилишга асосий эътибор қаратилди. Биргина таълим соҳасида қатор янгиликларга қўл урилди. Мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга сифатли тайёрлаш, ёш авлоднинг умумий ўрта таълим мактабларида чуқур ва пухта билим олишини таъминлаш, ихтисослаштирилган мактаб-интернатларини ташкил этиш, академик лицейлардаги таълим жараёнини тубдан такомиллаштириш, олий ўқув юртларига муносиб номзодларни тайёрлаш ҳамда қабул квоталарини ошириш, таълимда давлат ва хусусий секторнинг фаолият олиб бориши учун кенг имкониятлар яратилди.


Иқтисодиётнинг барча соҳаларини юқори малакали кадрлар билан тўлдириш мақсадида жорий йилда олий ўқув юртларига қабул квоталари ўтган йилга нисбатан 10 мингга оширилди, шунингдек, ёшларнинг кундузги, кечки, сиртқи ва махсус сиртқи бўлимларда таълим олишига шароит яратилди. Кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, кейинги йилларда 10 дан ортиқ янги олий ўқув юртлари, айрим олий таълим муассасаларининг филиаллари ва нуфузли халқаро университетлар филиаллари очилди.

Яқиндагина давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармон бу борада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.

Фармонга кўра, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб республиканинг барча туман (шаҳар)ларида “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси, шунингдек, унинг туман ва шаҳар филиалларининг ташкил этилиши белгиланди. Шунингдек, “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуриш давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши назарда тутилди.

Семинарда таъкидланганидек, “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури ижросини изчил таъминлаш бўйича республика ва ҳудудий Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш комиссиялари ташкил қилингани ва Қонунчилик палатаси депутатлари Республика ишчи гуруҳлари таркибида ҳудудларда фаол иштирок этмоқда.

Тадбирда Президентимизнинг мазкур Фармони мазмун-моҳиятини кенг ёшлар қатламига етказиш, “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури ижросини самарали ташкил этиш, бунда парламент назоратини кучайтириш, ҳудудларга бириктирилган Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси аъзолари ва депутатлари фаолиятини янада кучайтириш лозимлиги қайд этилди.

Семинар якунида фан, таълим, маданият ва спорт соҳасида ёшларга яратиб берилаётган шароитлардан унумли фойдаланиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 3174

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.12.2018
Депутатлар соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни ўрганди

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Наримон Умаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ...

13.12.2018
Сессияларда ҳудудлардаги аҳвол, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар муҳокама қилинмоқда

2018 йил 13 декабрь куни Cирдарё вилоятининг Янгиер шаҳри ва Сайхунобод тумани ҳокимликларида Олий...

11.12.2018
Депутатларнинг эътирози ва жиддий танқидига учраган қонун лойиҳаси янги ном билан қайта кўриб чиқилди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида «2019...

Тадбирлар тақвими