Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонуннинг янги таҳририга нега эҳтиёж туғилди?

Қонуннинг янги таҳририга нега эҳтиёж туғилди?

Жорий йил 2 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Унда парламент аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Йиғилишда таъкидланганидек, кейинги йилларда барча соҳалар каби божхона тизимида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, Ўзбекистон Ресубликаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида давлат хизматларининг шаффофлиги ҳамда улардан эркин фойдаланиш имкониятини ошириш, мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, экспорт-импорт операцияларининг мутаносиблигини таъминлаш — тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, инвестиция ва экспорт салоҳиятини юксалтириш, аҳолининг турмуш шароити ва сифатини яхшилашнинг энг муҳим шартлари ҳисобланади.

Шу маънода, йиғилиш иштирокчилари фикрича, 1997 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунининг кўпгина нормалари бугунги кун талабларига жавоб бермайди. Шу боис, Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, мазкур Қонуннинг янги таҳририни қабул қилишга зарурат туғилмоқда.

“Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилиниб, бугунги кунда ушбу лойиҳани Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан иккинчи ўқишга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Тадбирда янги таҳрирдаги Қонун лойиҳасининг мақсади, мазмун-моҳияти, амалдагиси билан ўзаро фарқлари, уни янада маромига етказиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар кенг муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Қонун лойиҳаси билан хизмат вазифаларини бажариш чоғида қонунийлик, очиқлик, шаффофлик ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилишни божхона органларининг мажбурияти сифатида белгилаб қўйиш таклиф этилмоқда. Божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишни божхона органларининг асосий вазифалари сифатида белгилаш, тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун божхона органлари ходимларининг жавобгарлигини ошириш, шунингдек, божхона органларида хизматни ўташ тартиби ва шартлари батафсил кўрсатилмоқда.

Тадбир якунида қонун лойиҳасини янада такомиллаштириб, тез кунда Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисига иккинчи ўқишда муҳокамага киритиш бўйича Қўмитанинг вазифалари белгилаб олинди.


Кўришлар сони: 273

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2018
Давлат гранти “Учинчи сектор” фаоллигини янада оширади

Давлат грантлари доирасида жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг тарғиб этиш, камқонлик в...

18.08.2018
Парламентлараро алоқалар янги босқичга кўтарилади

Мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон 1...

17.08.2018
Депутатлар аҳолининг соғлом овқатланиши масаласини таҳлилий ўрганмоқда

Мазкур деҳқон бозори ҳудудида жойлашган баъзи умумий овқатланиш шохобчаларида соғлом овқатланишни ...

Тадбирлар тақвими