Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Мудофаа доктринасини ижро этишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Мудофаа доктринасини ижро этишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Парламент қуйи палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа доктринасининг ижроси Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев томонидан Хавфсизлик кенгашининг 2018 йил 10 январдаги Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари ҳамда соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган мажлисида белгиланган топшириқларининг Мудофаа вазирлиги тизимида ижро этилишига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йилнинг 9 январида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси мудофаа хусусиятига эга бўлиб, мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси барча мамлакатлар билан муносабатларни мамлакат миллий манфаатларининг устуворлиги асосида ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларини инобатга олган ҳолда, ўзаро наф кўриш, тенг ҳуқуқлилик ҳамда бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, барча низоли масалаларни тинч воситалар ва музокаралар йўли билан ҳал қилиш асосига қурилганлиги билан ажралиб туради.

Айни пайтда мазкур ҳужжатнинг ижросини самарали таъминлашда парламент палаталари, қўмиталар ва фракциялар, депутатларнинг иштироки муҳим аҳамиятга эга. Бу жараёнда парламент назорати имкониятларидан фойдаланиш давр талабидир. Шу маънода тадбирда бу борада амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди, парламент ва масъул вазирлик олдида турган долзарб масалалар муҳокама этилиб, зарур таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга эътибор қаратилди.

Тадбирда Мудофаа доктринаси ижроси ва тизимда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, Президентимиз бошчилигида мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланганлиги, Қуролли Кучлар тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётганлиги, ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятининг самарадорлиги ошириш, юқори малакали ҳарбий кадрларни тайёрлаш, ҳарбий хизматчи ва ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, Хавфсизлик кенгаши мажлисида белгилаб берилган топшириқлар ижроси бўйича “Йўл харитаси”ни амалга оширишда айрим вазирлик ва идоралар томонидан шартнома лойиҳаларини келишиш муддатлари ўтказиб юборилаётганлиги, ҳарбий хизматчилар учун қурилаётган айрим уй-жойларда муҳандислик ва пардозлаш ишлари ўз вақтида якунланмаганлиги каби муаммолар борлиги кўрсатиб ўтилди.

Давра суҳбатида “Йўл харитаси”ни амалга оширишда депутатлар томонидан кўмаклашиш, ҳарбий хизматчилари учун барпо қилинаётган кўп хонадонли уйларни қураётган ташкилотларнинг фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш, вилоятлар марказларидаги “Ҳарбий ватанпарварлик боғлари”ни қуриш ишларини жадаллаштириш, вазирлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг минтақавий бўлинмалари ишини янада фаоллаштириш бўйича таклифлар билдирилди.

Тадбир якунида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан Мудофаа вазирлиги тизимида Мудофаа доктринасини ўз вақтида ва самарали ижро этишни кучайтириш бунда парламент назорати институтидан кенг фойдаланиш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 6099

Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...

Тадбирлар тақвими