Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатишда халқаро келишувларнинг аҳамияти муҳокама қилинди

Иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатишда халқаро келишувларнинг аҳамияти муҳокама қилинди

Маълумки, инсонларнинг табиат қонуниятларига бўйсунмасдан унинг ресурсларидан нооқилона фойдаланиши натижасида атроф-муҳитнинг экологик жиҳатдан бузилиши ҳамон давом этаётгани, иқлим ўзгаришларининг олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатлари, тез-тез такрорланаётган қурғоқчилик ва бошқа бир қатор омиллар таъсирида бугунги кунда ер юзида экологик муаммолар глобал тус олди. Дунё миқёсида ичимлик сувининг танқислиги, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, чўлланиш, ер деградацияси ва бошқа экологик муаммолар инсонларни табиат ва унинг неъматларига нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлишга чорламоқда. Иқлим ўзгаришларининг атроф муҳитга ҳалокатли таъсири барқарор ривожланиш комплекси – ижтимоий фаровонлик, иқтисодий тараққиёт, экологик барқарлорликка таъсир этувчи омил бўлмоқда. Шунинг учун ҳам дунё ҳамжамияти иқлим ўзгаришларини олдини олиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлигини таъкидламоқда.

Парламент қуйи палатасидаги Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлари гуруҳи ва Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси, шунингдек Ўзбекистон экологик харакати ҳамкорлигида “БМТнинг иқлим ўзгаришлари бўйича Париж халқаро келишувининг ҳолати”мавзусида давра суҳбатида айни шу масалалар иштирокчилар эътиборида бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар, Адлия вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометерология хизмати Маркази, Фанлар академияси вакиллари, Ўзбекистон экологик ҳаракати фаоллар ҳамда экология соҳасида фаолият юритувчи ННТ вакиллари иштирок этган тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси БМТнинг “Иқлим ўзгариши тўғрисида”ги Ҳадли Конвенциясига 1993 йилнинг 20 июнида қўшилган бўлиб, ушбу ҳужжатга таллуқли Киото Баённомаси (1998 йил 20 ноябрь имзоланган, 1999 йил 12 октябрь ратификация қилинган, 2005 йил 16 февралдан кучга кирган) ҳам ратификация қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 183-сонли қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги гидрометерология хизмати Маркази БМТнинг иқлим ўзгаришлари бўйича Ҳадли конвенциясини Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича масъул орган ҳисобланади.

Ўзбекистон БМТнинг иқлим ўзгаришлари бўйича Ҳадли конвенциясини ва киото баённомасини имзолаб, ўзига олган халқаро мажбуриятларни амалга ошириш бўйича изчил чораларни кўрмоқда. Ўзбекистон иқлим ўзгаришларига мослашиш омилларини эътиборга олган ҳолда энергетикани ривожлантириш миллий дастурида, хусусан иссиқхона газлари ташланмаларини камайтиришга алоҳида эътибор қаратиб, энергияни тежаш бўйича дастурларни амалга ошириш, Киото баённомасининг мусаффо ривожланиш механизми ва бошқа тадбирларни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Тадбирда “Иқлим ўзгаришлари: сабаб оқибатлари ва таъсир чоралари”, “Иқлим ўзгаришларига қишлоқ хўжалигининг мослашиши” мавзуларида таҳлилий маърузалар қилинди.

Шу билан биргаликда давра суҳбатида Парижда 2015 йил 30 ноябрдан 12 декабргача ўтказилган БМТнинг иқлим бўйича халқаро конференциясида эришилган тарихий иқлим келишуви ўтган йилнинг асосий воқеаларидан бири сифатида муҳокама қилинди. Таъкидлаш лозим, келишувнинг мақсадисайёрамизда глобал исишни индустриал ривожданиш давридаги ўртача ҳароратга нисбатан Цельсий шкаласи бўйича 1,5-2 градус чегарасида ушлаб туришга эришишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси томонидан “БМТнинг иқлим ўзгаришлари бўйича Париж халқаро келишуви 2017 йили апрель ойида қабул қилган. Бироқ келушув хозирги вақтда ратификация қилинмаган. Шу муносабат билан давра суҳбати иштирокчилари ушбу ҳужжатни ратификация қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Тадбирда ушбу соҳадаги муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик иштирокини ривожлантириш бўйича хорижий мамлакатларнинг тажрибаси ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.

Семинар якунида билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 71

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.07.2018
Қонун ижодкорлиги ва парламент назорати: Ўзбекистон тажрибаси — экспертлар нигоҳида

Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда...

14.07.2018
Депутатлар мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин тутувчи қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар

Депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 14 июль куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида мамлак...

11.07.2018
Олмазорнинг ҳар бир маҳалласида тадбиркорлик ривожланади

Бугун мамлакатимизни ҳар жиҳатдан ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари, кичик бизнес ва хусусий ...

Тадбирлар тақвими