Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Маданият ва санъат йўналишидаги ишлар ҳолати таҳлил қилинди

Маданият ва санъат йўналишидаги ишлар ҳолати таҳлил қилинди

Сўнги вақтларда мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар биринчи навбатда аҳолининг дарду-ташвишларини енгиллаштириш, уларни қийнаб келаётган масалаларини ҳал этишга, хаёт даражасини кўтаришга хизмат қилаётганлиги билан муҳим аҳамият касб этади.

Биргина маданият соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари, унда белгилаб берилган вазифаларнинг ҳаётга изчил тадбиқ этилиши, жойларда маданият муассасаларига бўлган эътиборнинг тубдан ўзгариши, соҳани янада такомиллаштиришга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши, маданият муассасаларининг қурилиши ва мавжудларининг таъмирланиб, янги жиҳозлар билан таъминланиши соҳада ягона давлат сиёсатини юритишга асос бўлмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Маданият вазирлиги билан биргаликда “Маданият ва санъат соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишда маданият муассасаларининг ўрни” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида ушбу жиҳатларга эътибор қаратилди.

Таъкидланганидек, унда биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан қабул қилинган “Обод қишлоқ” ва “Обод махалла” дастурлари кенг муҳокама қилинди. Мазкур дастурларнинг ижроси натижасида қишлоқларда маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг барпо этилиши, мавжудларининг таъмирланиши маданий соҳада муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Соҳада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигини фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги, “Маданият вазирлиги хузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармон ва қарорлари ягона давлат сиёсатини юритишга асос бўлмоқда.

Давра суҳбатида Фармон ва Қарорларда белгиланган вазифалардан маданият ва санъат муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш борасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, жумладан, музейлар ва театрлар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, моддий маданий мерос ва археология объектларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш механизмларини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди. Хусусан, сўнги бир йилда 40 дан ортиқ қонунларга маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Шу билан бирга депутатларнинг жойларда аҳоли билан мулоқотлари ҳамда мамлакатимиз Президентининг “Худудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ депутатлар жойларда маданият ва санъат муассасалари, театрлар, музейлар, бадиий жамоалар, маданият ва аҳоли дам олиш масканлари, маданият ва истироҳат боғлари фаолияти, моддий-техник базаси ҳолатини атрофлича ўрганиш, уларни таъмирлаш ва зарур жиҳозлар, мусиқа асбоблари билан таъминлаш, самарали ижодий фаолият учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларини ўрганиб, бу борадаги ишларни ривожлантириш масалаларини худудларнинг “Йўл хариталари”га киритмоқда. Жумладан, Тошкент, Наманган, Сурхондарё, Сирдарё вилоятлари, Қарақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридаги ўрганишлар натижалари юзасидан таклифлар Вазирлар Маҳкамасига киритилганлиги таъкидланди.

Тадбирда ёшларни санъат масканларига, хусусан, театр ва музейлар, концерт томошаларига мунтазам жалб этиш, ўзбек ва жаҳон маданиятининг энг сара намуналаридан баҳраманд этиш орқали уларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, маданий даражасини янада юксалтириш масалалари ҳам эътибордан четда қолмади. Шунингдек, соҳада янги ташкил этилаётган маданият марказлари билан бир қаторда таълим муассасаларининг ҳусусан, болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди. Айниқса, “Ўзбекистон давлат филармонияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори йиғилиш иштирокчиларининг диққат марказида бўлди. Қарорга кўра маданият вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг худудий бўлинмалари ташкил этилиши миллий, мумтоз ва замонавий мусиқа ҳамда рақс санъатини янада ривожлантиришга хизмат қилиши, филармония тегишли лицензия ва руҳсатнома олмасдан концерт томоша тадбирларини ўтказиши мумкинлиги ва бир қатор бошқа имкониятлар яратилганлиги эътироф этилди.

Мазкур йиғилишда қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган бир қатор таклифлар ишлаб чиқилди. Хусусан, маданият соҳасида ягона қонунчилик яратиш лозимлиги, театрлар фаолияти билан боғлиқ қонунчиликни такомиллаштириш, музейлар фаолияти қонунига зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, маданий бойликларни олиб чиқиш ва олиб киришни тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар қўмитанинг қонун ижодкорлиги фаолиятини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Давра суҳбати якунида қўмита ва вазирликнинг хамкорлик режалари ва тавсиялари қабул қилинди.


Кўришлар сони: 81

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.07.2018
Қонун ижодкорлиги ва парламент назорати: Ўзбекистон тажрибаси — экспертлар нигоҳида

Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда...

14.07.2018
Депутатлар мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин тутувчи қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар

Депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 14 июль куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида мамлак...

11.07.2018
Олмазорнинг ҳар бир маҳалласида тадбиркорлик ривожланади

Бугун мамлакатимизни ҳар жиҳатдан ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари, кичик бизнес ва хусусий ...

Тадбирлар тақвими