Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Муаммолар таҳлили уларни бартараф этишга хизмат қилади

Муаммолар таҳлили уларни бартараф этишга хизмат қилади

Парламент қуйи палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан “Тиббиёт ходимларининг даврий тиббий кўригини ташкил этиш масалалари: муаммо ва ечимлар” мавзуида давра суҳбати ташкил қилинди. Масаланинг долзарблигидан келиб чиқиб тадбирга Соғлиқни сақлаш, Молия вазирлиги, Бош прокуратура, Республика давлат санитария эпидемиология назорати маркази мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари таклиф этилди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда тиббиётни халққа яқинлаштириш, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида давлатимиз раҳбари Фармонидан босқичма-босқич кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси доирасида тиббиёт соҳасининг барча бўғин ва йўналишларини ислоҳ қилишга қаратилган 70 дан ортиқ норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар натижасида аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифати оширилмоқда, фуқароларнинг дори-дармонларга бўлган талаб ва эҳтиёжини қондириш борасида юзага келаётган турли муаммолар ҳал қилиб борилмоқда.  

Ушбу саъй-ҳаракатлар изчиллигини таъминлаш мақсадида Қонунчилик палатасидаги Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзолари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида республиканинг 70 та туман (шаҳар)ларида соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳолатлар танқидий ўрганилиб, жойларда бевосита халқ билан мулоқот олиб борилди. Ўрганишлар давомида  аниқланган соҳага оид икки мингга яқин камчилик ва муаммо аниқланиб, уларнинг 800 га яқини депутатларнинг амалий ёрдами билан бартараф этилди.

 Давра суҳбатида қўмита томонидан жорий йил апрель ва июнь ойларида Жиззах вилояти ва Тошкент шаҳрида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, республика илмий-амалий тиббиёт марказлари олимлари, мутахассислари билан ўтказилган ўрганиш ва мулоқотларда ҳам аҳолини қийнаб келаётган соҳадаги айрим муаммоларни бартараф қилишга алоҳида аҳамият қаратилди.

 Ушбу ўрганишлар  натижаси бўйича ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ қонунчилик ижроси бўйича амалга оширилган ишлар қиёсий таҳлил этилди.

Маълумки, амалдаги қонунчиликка биноан тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган ходимлар тоифалари белгиланган бўлиб, тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан шу ходимларига чиқимдор бўлмаслиги белгиланган.

Бироқ, Тошкент, Фарғона, Навоий ва Наманган вилоятлари соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинганда, ҳудудларда турли амалиёт шаклланиб, кўпгина муассасаларда тўловлар ходимлардан ҳам  олинганлиги аниқланган. Хусусан, вирусли гепатат, одамнинг иммунитет танқислиги вирусига қон текширишлар учун тўловларни аксарият жойларда ходимлар ўз маблағи ҳисобидан тўламоқда. Энг аянчлиси, ўрганиш натижасида тиббий кўрик учун белгиланган нархлар айрим ҳудудлар бўйича ҳатто, бир туман ва шаҳарда кескин фарқ қилмоқда.

Бу каби салбий ҳолатлар соҳада тизимли назорат олиб борилмаганлиги, бунда қонун устуворлигини таъминлашда тегишли чоралар кўрилмаганлиги, узоқ йиллардан буён тўпланиб қолган талайгина муаммолар тизимли равишда туман, шаҳар ва вилоят даражасида ҳал қилиш чоралари кўрилмаганлиги натижасида юзага келганлиги депутатлар томонидан қайд этиб ўтилди.

– Қўмита томонидан ўтказилган таҳлил давомида бюджетдан ойлик оладиган тиббиёт ходимларининг тиббий кўригини уларни чиқимдор қилмасдан амалга ошириш ва ушбу мақсад учун ҳаражатларни молиялаштириш шартига аниқлик киритилмаганлиги маълум бўлди, –дейди қўмита аъзоси Ў. Турсунов. – Шундан келиб чиқиб, қўмитамиз таклифи билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига тизимда тиббий кўрик аҳволини танқидий ўрганиш ва амалий чоралар белгилаш юзасидан  ишчи гуруҳ тузилди. Давра суҳбатида Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликларига бюджет ташкилотлари, шу жумладан, тиббиёт ходимларини чиқимдор қилмасдан тиббий кўрикларни ташкил этиш чораларини белгилаш вазифаси топширилди.

Тадбирда Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 29 августда давлат рўйхатига олинган “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомда кўрсатилган барча тоифадаги ходимларни тиббий кўрик билан қамраб олиш, энг асосийси, тиббий кўрикнинг ходимларда юқумли ва касб касалликларининг олдини олиш чораларини кўриш орқали натижадорликка эришиш ва самарадорликни ошириш лозимлигига аҳамият қаратилди.

Давра суҳбатида даволаш-профилактика муассасаларининг соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф қилишга қаратилган таклиф ва мулоҳазалари атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирда бугунги кунда юзага келган ҳолатни бартараф этиш бўйича кўрилиши лозим бўлган масалалар муҳокама қилиниб, унинг якуни бўйича қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Кўришлар сони: 59

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.07.2018
Қонун ижодкорлиги ва парламент назорати: Ўзбекистон тажрибаси — экспертлар нигоҳида

Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда...

14.07.2018
Депутатлар мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин тутувчи қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар

Депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 14 июль куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида мамлак...

11.07.2018
Олмазорнинг ҳар бир маҳалласида тадбиркорлик ривожланади

Бугун мамлакатимизни ҳар жиҳатдан ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари, кичик бизнес ва хусусий ...

Тадбирлар тақвими