Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Оилавий тадбиркорлик — фаровонлик омили

Оилавий тадбиркорлик — фаровонлик омили

Парламент қуйи палатасининг Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияси томонидан “Оилавий тадбиркорлик – оила мустаҳкамлиги ва фаровонлиги пойдевори” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Оила ва аёллар комиссияси аъзолари, комиссия ишчи гуруҳи аъзолари, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари, сиёсий партиялар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сўнгги йилларда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва бунёдкорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш орқали аҳолига муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бандликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Шу билан бирга, олиб борилган таҳлил натижалари жойларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бу орқали янги иш ўринларини яратиш, бандликни таъминлаш, ўз меҳнати билан даромад топиш истагида бўлган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ишлари талаб даражасида эмаслигини кўрсатмоқда.

Меҳнаткаш халқимизнинг қадимий касб-ҳунар анъаналари, ишбилармонлик салоҳияти оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини кенг оммалаштириш, экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун катта тажриба ва захира мавжудлигидан далолат беради.

Давра суҳбати тарзида ташкил қилинган тадбирдан кўзланган мақсад республикадаги оилавий тадбиркорликнинг ҳозирги ҳолатининг таҳлили, миллий иқтисодиётда оилавий бизнес улушини ошириш бўйича хорижий мавжуд тажрибаларга асосланган ҳолда оилавий тадбиркорликнинг кенг тарқалишига қулай муҳит яратилиши учун зарур бўлган шарт-шароитлар яратиш, юзага чиққан долзарб масалаларни муҳокама этишдан иборат бўлди.

Тадбирда таъкидланганидек, оилавий тадбиркорлик оилаларни мустаҳкамлаш ва уларнинг фаровонлигини оширишга хизмат қилувчи омил сифатида кўрилганлиги боис «Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепцияси»ни амалга ошириш учун ишлаб чиқилган «Йўл харитаси»нинг алоҳида бандида «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини такомиллаштириш мақсадида ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ишларнинг бажарилиши режалаштирилган.

Тадбир давомида оилавий тадбиркорликнинг кенг тарқалишига хизмат қилувчи таъсирчан ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқилиши масалалари муҳокама қилинди ва бу борада қонунчилик базасини янада такомиллаштириш, оилаларнинг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан барқарорлиги таъминланишида муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, хорижий мамлакатларда мавжуд бўлган оилавий бизнесни ташкил қилишнинг амалий тажрибалари ва қонунчилик ёндашувлари бўйича таҳлилий маълумотлар келтирилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан Оила ва аёллар Комиссиясининг оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бу борада ҳуқуқий механизмни янада такомиллаштиришга кўмаклашиш бўйича олиб борадиган фаолиятидаги келгуси ишларнинг режалаштирилишига амалий таклифлар берилди.

Кўришлар сони: 1281

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.11.2018
ЎзЛиДеП фракцияси таклифлари 2019 йилги Бюджетномада акс этди

Мисол учун, 2018 йилда 9,6 трлн. сўм маблағ мазкур тизимга йўналтирилди. Бу эса 2017 йилга нисбатан...

17.11.2018
Депутатлар Давлат бюджетининг 2018 йил 9 ойидаги ижросини муҳокама қилдилар

2018 йилнинг тўққиз ойида Давлат бюджетидан илм-фанни ривожлантиришга молиялаштирилган 213,3 млрд. сўм...

17.11.2018
2019 йил Бюджетномаси депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди

Мажлисда қайд этилганидек, 2019 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий...

Тадбирлар тақвими