Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси барқарор иқтисодий ривожланиш кафолати

Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси барқарор иқтисодий ривожланиш кафолати

Жорий йилнинг 6 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Президент Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Унда депутатлар, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, олимлар, экспертлар ва мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда, мамлакатда иқтисодиёт соҳасида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар, амалга оширилаётган ўзгаришлар ва янгиланишлар натижасида қисқа давр мобайнида соҳада мавжуд камчиликлар ва иш услублари танқидий қайта кўриб чиқилиб, янгиланганлиги, бу йўналишда асосий эътибор амалий самарадорлик ва натижадорликка эришиш ҳамда инсон манфаатларини таъминлашга қаратилганлиги билан алоҳида аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Иқтисодий ислоҳотларни тубдан такомиллаштириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор Фармон ва Қарорлари қабул қилиниб, амалиётга жорий қилинаётганлиги, уларда асосий эътибор мамлакат салоҳиятидан самарали фойдаланишга, мавжуд заҳира ва имкониятларни сафарбар этишга ҳамда уларни биринчи навбатда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилаётганлиги алоҳида эътироф этилди.

Жумладан, депутатлар солиқ ва бюджет сиёсатида иқтисодиётга ва аҳолига солиқ юкини камайтириш, солиқ маъмуриятчилигини яхшилаш ва солиқ солиш тизимини соддалаштириш ҳамда солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш борасида жиддий ўзгариш ва янгиланишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб,  айни вақтда жойлардаги ҳақиқий холатни ўрганиш жараёнларида солиқ тизимида тадбиркорлик субъектлари ва аҳолини қийнаётган муаммолар ҳамда ечимини кутаётган қатор масалалар мавжудлигини ҳам айтиб ўтдилар.

Тадбирда давлат раҳбарининг жорий йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Фармони айнан ана шу масалалар ечимига, хусусан, мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этишга, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни, яъни солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш орқали миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш, бизнес юритиш муҳитини ва мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини яхшилаш ҳамда соғлом рақобат муҳитини таъминлашга қаратилганлиги билан алоҳида аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.

Айни вақтда, депутатлар томонидан Фармон билан кичик ва йирик бизнес ўртасида солиқ юкидаги фарқни бартараф этиш, юридик шахсларнинг фойдасидан солиқ тўлаш принципларини жиддий ўзгартириш, дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бўйича тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган фойда солиғи ставкасини пасайтириш ҳамда меҳнатга солиқ юкини кескин қисқартириш каби аҳоли даромадларини ошириш билан бевосита боғлиқ бўлган чора-тадбирларнинг кўзда тутилаётгани халқимиз фаровонлигини янада оширишга ва барқарор иқтисодий ўсишнинг энг муҳим омили бўлган ички талабни ортишига имконият яратиб бераётганига эътибор қаратилди.

Юқоридагилар билан бир қаторда тадбирда Фармон билан бевосита депутатлар фаолияти билан боғлиқ бўлган солиқ қонунчилигини такомиллаштириш борасида ҳам қатор вазифалар белгилаб берилганлиги таъкидланди. Жумладан, солиқ қонунчилигини соддалаштириш, солиқ муносабатлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликлар ва зиддиятларни бартараф этиш, солиқ солиш масалаларини тартибга соладиган ҳаволаки нормалар ва қонун ости ҳужжатларини максимал чеклаган ҳолда, солиқ қонунчилигининг барқарорлигини ҳамда Кодекс нормаларининг тўғридан-тўғри ишлашини таъминлаш бугунги кундаги долзарб масала экани айтиб ўтилди. Шунингдек, Кодексда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларининг миқдорларини аниқ белгилаш, инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш ҳамда хорижий инвесторлар ва инвестициялар учун қулай режимни сақлаб қолиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ишончли ҳуқуқий ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги таъкидланди.

Иштирокчилар фикрига кўра Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқишда, уни тайёрлаш ва қабул қилишда, Фармонда белгиланган барча вазифаларни Кодексда акс эттирилишида ҳар бир депутат ўз таклифлари билан қатнашиши ва бу борада депутатлик бирлашмалари ва қўмиталар аниқ вазифалар белгилаб олиши мақсадга мувофиқ.

Айни вақтда, депутатлар парламент назорати институтидан кенг фойдаланган ҳолда ушбу Фармон ижросини таъминлашда ҳамда жойларда унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тадбиркорлар ҳамда аҳолига етказишда фаол иштирок этиши лозимлиги айтиб ўтилди.

Муҳокамалар якунида кун тартибидаги масала юзасидан Қўмитанинг тегишли тавсиялари қабул қилиниб, тадбир иштирокчилари давлатимиз раҳбарининг мазкур хужжатида белгиланган чора-тадбирларнинг амалиётга тадбиқ этилиши макроиқтисодий вазиятнинг барқарорлигини, Давлат бюджети ва унинг даромадларини шакллантиришнинг мустаҳкамлигини, энг муҳими халқ фаровонлигини оширишнинг асоси бўлган барча даражадаги бюджетларнинг мутаносиблигини ва кафолатли ижросини таъминлашга хизмат қилиши алоҳида эътироф этилди

Кўришлар сони: 2265

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2018
Қонунларга киритилаётган ўзгартишлар фуқароларнинг манфаатини ёқлашга, фаоллигини оширишга қаратилди

Киритилаётган ўзгартишларга кўра,  турар жой мулкдорининг оила аъзоси деб эр-хотиннинг ота-онаси,...

21.09.2018
Энергиядан оқилона фойдаланиш масаласи муҳокама марказида

Таҳлилларга кўра, бугунги кунда мамлакатимизда муҳандислик коммуникацияларнинг эскириши ва қониқарсиз...

21.09.2018
Илм-фан иқтисодиёт реал секторига наф беряптими?

Ахборотларда қайд этилишича, инновациявий ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш ...

Тадбирлар тақвими