Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг ривожланиши истиқболлари муҳокама қилинди

Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг ривожланиши истиқболлари муҳокама қилинди

“Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси шароитида фуқаролик жамияти институтларини ривожланишининг истиқболлари”. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар нодавлат ташкилотлар ва фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари Қўмитаси томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган конференцияда ушбу мавзу иштирокчилар эътиборида бўлди.

Унда қуйи палата депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, ОАВ, давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги экспертлар мамлакатда амалга оширилаётган Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси шароитида фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини янада ривожланишининг асосий йўналишларини муҳокама қилдилар.

Таъкидланганидек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонининг қабул қилиниши давлат бошқаруви органлари ва жойлардаги ижро хокимияти органларининг уйғун фаолият олиб боришини таъминламоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда 9 мингдан ортиқроқ нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият юритади. ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари демократик қадриятларни ҳимоя қилишда муҳим омил бўлмоқда. Мазкур Концепциянинг бошқарувдаги янги тизимни шакллантиришдаги ўрни ва роли, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги долзарб муаммоларни ҳал этишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқаролик жамияти институтлари иштирокида давлат органлари тизимида коррупцияга қарши курашишда таъсирчан механизмларни ишлаб чиқиш ва қўллаш ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш тартибини оптималлаштириш масалалари ёритилди.

Конференцияда, мамлакатимиз ривожланишининг хозирги босқичида фуқаролик секторининг фаолияти сезиларли даражада фаоллашгани, бироқ ижтимоий ҳамкорликнинг ривожланмаганлиги нодавлат нотижорат ташкилотларининг долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ечишдаги иштирокини чегаралаётганлиги, ижро ҳокимияти органлари фаолиятини етарли даражада очиқ ва шаффоф эмаслиги, жамоатчилик назорати механизмларининг кучсизлиги бюрократиянинг кучайишига ва коррупциянинг турли кўринишларига олиб келиши фуқаролик жамиятининг ривожланишини тийиб турувчи омиллар бўлаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шундан келиб чиқиб, конференцияда иштирокчилар фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг ташкилий-хуқуқий асосларини такомиллаштириш, фуқаролик жамияти институтлари томонидан ижтимоий ҳамкорлик ва жамоатчилик назоратига оид нормаларни амалиётда қўллашнинг ҳолати, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг самарадолигини баҳоловчи асосий индикаторларни ишлаб чиқиш ҳамда давлатнинг айрим вазифаларини жамоатчилик назорати субъектларига ўтказиш йўли билан тартибга солувшни такомиллаштириш каби қатор масалалар муҳокама қилинди.

Конференция натижалари бўйича Маъмурий ислоҳотлар концепцияси доирасида фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини кучайтиришга йўналтирилган тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 67

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.07.2018
Қонун ижодкорлиги ва парламент назорати: Ўзбекистон тажрибаси — экспертлар нигоҳида

Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда...

14.07.2018
Депутатлар мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин тутувчи қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар

Депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 14 июль куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида мамлак...

11.07.2018
Олмазорнинг ҳар бир маҳалласида тадбиркорлик ривожланади

Бугун мамлакатимизни ҳар жиҳатдан ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари, кичик бизнес ва хусусий ...

Тадбирлар тақвими