Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш Парламент назоратида

Энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш  Парламент назоратида

Парламент қуйи палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ раисининг “Табиий ва суюлтирилган газдан оқилона ва самарали фойдаланишнинг ҳолати ва истиқболлари тўғрисида”ги ахбороти эшитилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Вазирлар Маҳкамаси вакиллари, вазирликлар, мутассадди ташкилотларнинг раҳбарлари, соҳанинг мутахассислари ва экспертлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Таъкидлаш жоиз, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида Ўзбекистон жуда бой табиий ресурсларга, катта иқтисодий салоҳиятга эга бўлган давлат эканлиги, ана шу бебаҳо бойликни халқимиз манфаати йўлида оқилона ва самарали ишлата олиш ўта муҳимлиги, юртимизда газ ишлаб чиқариш соҳаси йиллар давомида модернизация қилинмагани туфайли йўқотиш миқдори жуда катталиги таъкиданган эди.

Шунингдек, Ўзбекистонда йирик, энг аввало, нефт-газ тармоғидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларининг бориши тўғрисида депутатларга аниқ ва конструктив маълумотлар бериш ҳамда қуйи палата депутатларининг жойларда ҳақиқий ҳолатни ўрганишлари жараёнида соҳада дуч келаётган масалаларнинг ечимини топиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаш, мунозаралар асосида тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш ушбу тадбирнинг ўтказилишига сабаб бўлди.

Тадбирда қайд этилганидек, истеъмолчиларни табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш масаласи аввало табиий газни қазиб чиқаришдан бошланади. Бугунги кунда янги қудуқларни бурғулаш, мукаммал таъмирлаш ва янги технологик объектларни (компрессор станциялари, газни тайёрлаш комплекслари ва бошқ.) барпо этиш юзасидан шартномаларга асосан ишлар олиб борилмоқда.

2017 йилда белгиланган тадбирларни амалга ошириш натижасида 55,8 млрд.куб.м табиий газ қазиб чиқарилди, (прогнозга нисбатан 115,2%) суюлтирилган газ ишлаб чиқарилди. 2018 йилнинг I ярим йиллигида табиий газ ишлаб чиқариш прогнозга нисбатан 100% ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қарийиб 107 %ни ташкил этади. 2011-2017 йиллар давомида 190 км узунликдаги ёки ҳар йили ўртача 27 км магистрал газ қувурларни нуқсонли қисмлари алмаштирилди.

Бугунги кунда ахолига газ етказиб бериш тизимида замонавий технологияларни ва қулайликларни барпо этиш мақсадида газ соҳасида ривожланган хориж давлатлар тажрибаси ўрганилмоқда, жумладан Беларусь ва Жанубий Корея тажрибаси ўрганилиб, ҳозирги кунда Туркия тажрибаси таҳлил қилинмоқда.

Эшитув давомида соҳадаги мавжуд муаммоларга ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, бугунги кунда “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятининг газ тақсимоти тизими маънан ва жисмонан эскирганлиги, газ тақсимот тизими яқин йилларда фақатгина қисман таъмирланиши натижасида тармоқларда авариявий ҳолатлар вужудга келиши ва газ йўқотиш ҳолатлари мавжудлиги айтиб ўтилди.

Депутатларнинг жойларда аҳоли билан учрашувларда табиий ва суюлтирилган газ билан таъминланишда учраётган муаммоларнинг ечими юзасидан аниқ чора-тадбирларнинг белгиланиши бўйича саволлар ва таклифлар ҳам билдирилди.

Бундан ташқари газ таъминоти тизимидаги айрим норматив хужжатларнинг бугунги кун талабларга мос келмаслигини инобатга олиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда айрим йўналишларда норматив хужжатларни қайта кўриб чиқиш ва қабул қилиш масалалари ҳам депутатлар назаридан четда қолмади.

Соҳада қўл урилаётган янгиликларга тўхталинар экан, табиий газ таъминотида хорижий давлатларнинг тажрибаларини ўрганиш натижасида республикамизнинг айрим худудларида тажриба тариқасида “Давлат-ҳусусий шерикчилик” механизми асосида истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш жорий қилинаётганига эътибор қаратилди. 2018 йил май ойида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти билан Туркиянинг “Kazanci Holding A.S.” компанияси ўртасида имзоланган меморандумга асосан Тошкент вилоятининг Тошкент тумани, Самарқанд вилоятининг Самарқанд тумани ва Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳарларидаги газ таъминоти “Давлат-хусусий шерикчилик” лойиҳаси асосида амалга оширилади.

Табиий ва суюлтирилган газдан оқилона фойдаланишда “Ўзстандарт” Агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, “Ўздавнефтгазинспекция”, “Саноатгеоконтехназорат”ДИ, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятлари билан биргаликда республикамизнинг ички бозорларида ностандарт ва қўлбола газ ускуна ва жиҳозларни сотиш ҳолатларига чек қўйиш ҳамда уларни замонавий энерготежамкор, автоматлаштирилган газ жиҳозларига босқичма-босқич алмаштириш чора-тадбирлари кўрилаётгани тадбирда алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Муҳокамалар жараёнида депутатлар соҳада ўз ечимини кутаётган масалалар мавжудлигига, бу борада соҳада йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

Эшитув якунида, табиий ва суюлтирилган газдан оқилона ва самарали фойдаланиш юзасидан депутатлар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар акс этган қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1265

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2018
Қонунларга киритилаётган ўзгартишлар фуқароларнинг манфаатини ёқлашга, фаоллигини оширишга қаратилди

Киритилаётган ўзгартишларга кўра,  турар жой мулкдорининг оила аъзоси деб эр-хотиннинг ота-онаси,...

21.09.2018
Энергиядан оқилона фойдаланиш масаласи муҳокама марказида

Таҳлилларга кўра, бугунги кунда мамлакатимизда муҳандислик коммуникацияларнинг эскириши ва қониқарсиз...

21.09.2018
Илм-фан иқтисодиёт реал секторига наф беряптими?

Ахборотларда қайд этилишича, инновациявий ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш ...

Тадбирлар тақвими