Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ўзбекистон минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ташаббускори

Ўзбекистон минтақавий ва халқаро ҳамкорликни  мустаҳкамлаш ташаббускори

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси  “Марказий Осиёда минтақавий ва халқаро ҳамкорликни  мустаҳкамлашда Ўзбекистоннинг тутган ўрни ва роли” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Тадбир 2018 йилнинг 18 июнь куни қабул қилинган БМТ Бош Ассамблеясининг “Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни  мустаҳкамлаш” резолюциясига бағишланди.

Давра суҳбатида асосий маърузалар билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари иштирок этишди. Мазкур маърузаларда асосий эътибор БМТ Бош Ассамблеясининг “Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни  мустаҳкамлаш” резолюцияси моҳияти ва аҳамиятига қаратилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан Бош Ассамблея резолюциясида Марказий Осиё давлатларининг хавфсизлик ва ривожланиш соҳаларидаги йирик минтақавий ва халқаро ташаббусларини маъқуллаганлиги, барқарорлик ва иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга йўналтирилган минтақавий саъй-ҳаракатларни, жумладан, 2017 йил 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференцияда илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш йўлидаги фаол ҳамкорликни қўллаб-қувватланганлиги юқори баҳоланди.

Шунингдек, резолюцияда қайд этилган Марказий Осиёдаги сув ва энергетика манбаларидан оқилона ва комплекс фойдаланиш соҳасидаги икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришнинг аҳамияти, Орол денгизи қуришининг экологик ва ижтимоий-иқтисодий оқибатларини юмшатишга йўналтирилган минтақа давлатлари ҳатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватланиши, минтақада замонавий транспорт ва транзит тизимини ташкил этиш, маърифат, фан, технологиялар, инновациялар, туризм, маданият, санъат ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбир сўнгида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган резолюция Марказий Осиёда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга, минтақада тинчлик ва изчил тараққиётни таъминлашга ҳамда унинг кўп миллионли аҳолиси фаровонлигини оширишга хизмат қилиши алоҳида эътироф этилди. 

Кўришлар сони: 3295

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...

Тадбирлар тақвими