Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ўзбекистон — Болгария: конструктив мулоқот

Ўзбекистон — Болгария: конструктив мулоқот

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Болгария – Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи раиси, депутат Адлен Шукри Шевкед бошчилигидаги Болгаря Халқ йиғини делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари, хусусан парламентлараро мулоқотларни янада ривожлантириш, демократик ислоҳотларни амалга оширишда алоқаларни мустаҳкамлаш, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий муносабатларни фаоллаштириш каби масалаларни муҳокама қилдилар.

Таъкидланганидек, ўтган йили Ўзбекистон ва Болгария ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 25 йил тўлди. Савдо, инвестициялар, транспорт, туризм, илм-фан, маданият ва бошқа муҳим соҳаларни қамраб олган ишончли шартномавий-ҳуқуқий база шаклланган.

Болгария Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Айни пайтда мамлакатимизда Болгария инвестицияси иштирокидаги қатор корхоналар фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг 20 сентябр куни Нью-Йоркка ташрифи чоғида Болгария раҳбари Румен Радев билан учрашган эди. Икки давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказиш бўйича келишиб олган эдилар.

Шу билан бирга учрашувда Ўзбекистон ва Болгария депутатлари парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш масалаларига эътибор қаратдилар. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси, “Ўзбекистон – Болгария” парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи раҳбари Авазбек Жалилов таъкидлаб ўтганидек, икки мамлакатнинг минтақавий ва халқаро масалалар бўйича нуқтаи-назарларининг яқинлиги икки томонлама алоқаларни ривожлантиришга асос бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги, жумладан инновацион ривожланиш, туризм, бизнес    ҳамкорликни ривожлантириш борасида парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи институти имкониятларидан фойдаланиш муҳимлиги айтиб ўтилди.

Меҳмонларга Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Қонунчилик палатаси, қуйи палатадаги сиёсий партиялар фракциялари ва қўмиталар фаолияти хусусида маълумотлар берилди.

Адлен Шукри Шевкед Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо бериб, Ўзбекистон билан турли йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш Болгария учун муҳим эканлигини қайд этди. Болгария парламенти делегацияси раҳбари мазкур учрашув парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашда навбатдаги босқич бўлиб хизмат қилишини айтиб ўтди.


Кўришлар сони: 5044

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...

Тадбирлар тақвими