Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

“Ақлли тиббиёт” тизимини жорий этишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

“Ақлли тиббиёт” тизимини жорий этишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари ва Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмиталари томонидан “Аҳолига тиббий хизматларни кўрсатиш жараёнларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳолати ва истиқболлари” мавзусида конференция ўтказилди.

Мавзу долзарб. Зеро, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда замонавий технологияларнинг жорий этилиши соҳадаги бир қатор масалаларнинг ечимида муҳим ўрин тутади. Шу нуқтаи-назардан тадбир давомида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш хисобига аҳолига юқори технологик тиббий ёрдам, унинг сифат даражасини, фойдаланиш қулайлиги ва тезкорлигини ошириш соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишнинг замонавий усулларини жорий қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди, шунингдек ушбу соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти тизимини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Конференцияда кўтарилган масалалардан бири Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими муассасаларида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш бўйича назорат-таҳлил фаолияти тадбири якунларига қаратилди.

Ўрганилаётган масала юзасидан маълумотлар Қўмита аъзоларининг жойлардаги фаолияти давомида бевосита Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасалар иши билан танишишда (7 та вилоятда 100 дан ортиқ муассасалар), шунингдек олинган ахборот-таҳлилий материаллар, жумладан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда ахборотлаштириш соҳасидаги махсус ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан тақдим этилган материаллар асосида йиғилди.

Фуқаролар соғлиғини сақлашни таъминлаш соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, уларнинг турини кенгайтириш ва фойдаланишга қулайликлар яратишга асос бўладиган, тиббиёт соҳасининг ишлаб чиқариш жараёнларини ахборотлаштиришга қаратилган кўплаб муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда. Мисол учун, ““МЕДКАРТА” ААТ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг тиббий карталарини бошқариш” автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш Лойиҳаси, “Ижтимоий хизмат ва ёрдам олувчи кексалар ҳамда ногиронларни хисобга олиш, шунингдек ижтимоий ҳимоя соҳасида ахолига интерактив давлат хизматларини кўрсатишни ташкил этиш” идоралараро ахборот тизимини яратиш Лойиҳаси, “Давлат тиббиёт муассасаларида ҳамда ижтимоий дорихоналарда тиббиётга мўлжалланган дори воситалари ва буюмларини ҳисобга олиш” автоматлаштирилган тизимини яратиш Лойиҳаси ва бошқа шу каби лойиҳаларни келтириш мумкин.    

Анжуманда таъкидлаб ўтилганидек, мамлакатимизда Ягона тиббий ахборот маркази ва “Ақлли тиббиёт” тизимини жорий қилиш бўйича ишлар бошланган. Ягона тиббий ахборот маркази ва “Ақлли тиббиёт” тизимини жорий қилиш тиббий хизмат сифатини яхшилаш, касалликларни олдиндан аниқлаш даражасини ошириш ҳамда уларни масофадан профилактика қилишни жорий этиш учун қўшимча имкониятлар яратади. Ушбу йўналишдаги ишларни босқичма-босқич, тизимли равишда амалга ошириш ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган холда беморларни даволаш учун кенг имкониятлар яратади, шунингдек миллат генофондини яхшилаш, ахолининг соғлиги билан боғлиқ кўрсаткичларни ижобий томонга ўзгартириш, барча аҳоли қатламларининг, айниқса аёллар ва болаларнинг соғлигини химоя қилишни кучайтиришда муҳим рол ўйнайди.   

Шу билан бирга соғлиқни сақлаш тизими амалиётида Ўзбекистон Республикаси “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуни талабларининг кўплаб тўлиқ ижро этилмаётганлиги холатлари ҳали ҳам мавжуд. Жумладан, тиббиётга оид долзарб давлат ахборот тизимлари ва ресурслари белгиланган муддатларда тўлиқ ишга туширилмаяпти. Мисол учун, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Соғлиқни сақлаш” комплекс ахборот тизими, “Ижтимоий химоя” ахборот тизими ва бошқаларни яратиш бўйича вазифаларни амалга оширишда кечикишлар мавжуд. Тиббиёт ходимларининг ахборот-коммуникация сохасида билимлар даражаси пастлиги, уларнинг замонавий тиббий технологик ускуналар билан ишлаш кўникмаларининг етишмаслиги холатлари кузатилмоқда. Тиббиёт соҳасининг телекоммуникацион инфратузилмаси ривожланмасдан ва технологик талабларга жавоб бермасдан қолмоқда. Компьютер техникалари билан таъминлаш параметрлари хам бугунги кун талабларига жавоб бермайди.

Вазирлик ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддаси Давлат ахборот ресурслари; 12-моддаси Ахборот ресурсларидан фойдаланиш; 17-моддаси Ахборот тизимларининг техника воситаларини сертификатлаштириш; 20-моддаси Ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари муҳофаза қилинишини ташкил этиш ва бошқа талаблари тўлиқ ижро этилмаяпти.

Тадбир давомида Қўмиталар томонидан “телемедицина” ва “смарт-соғлиқни сақлаш” тизимини фаол жорий этишга қаратилган қонунчиликка тегишли қўшимча ва ўзгартишлар тайёрланаётгани айтиб ўтилди ҳамда уни такомиллаштириш мақсадида тиббий амалиётнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди.

Қўмиталар томонидан конференциядаги муҳокамалар якуни бўйича тиббиёт соҳасидаги ахборот қонунчилигининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини тубдан ислоҳ қилиш, фуқаролар соғлиғини сақлашни таъминлаш бўйича давлат сиёсатининг энг муҳим устуворликларини амалга оширишга қаратилган бир қатор тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 5401

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.09.2020
ЎзХДП фракцияси таълим тизимида сифат ва самарадорликни ошириш бўйича таклифлар тайёрлашга киришди

Пандемия билан боғлиқ қийинчиликларни енгиб ўтиш учун таълим тизимида улкан ва масъулиятли ишлар ...

25.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Адолатли глобал тизимни яратиш йўлида муҳим ташаббуслар

Парламентлар анъанавий қонун ижодкорлиги, вакиллик ва назорат функцияларидан ташқари ташқи сиёсат ва...

25.09.2020
Шуҳрат Ғаниев номзоди Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

2020 йил 25 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда...

Тадбирлар тақвими