Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмита соғлиқни сақлаш йўналишидаги муаммолар ечимига эътибор қаратмоқда

Қўмита соғлиқни сақлаш йўналишидаги муаммолар ечимига эътибор қаратмоқда

Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бугунги босқичида энг асосий масала оддий одамларни рози қилиш, уларга муносиб турмуш шароитларини яртиб бериш кун тартибидаги асосий масалага айланди. Бунда эътибор энг аввало  аҳоли соғлиғини сақлаш масалаларига қаратилмоқда.  Соҳани тубдан яхшилаш, унинг барча бўғинлари фаолиятини такомиллаштириш давлатимиз раҳбарининг шахсан эътиборида бўлиб, шу кунга қадар Президентимизнинг соҳага оид 30 дан зиёд фармон ва қарорлари қабул қилинди.

Шу билан бирга соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари билан бир неча бор учрашуви чоғида Шавкат Мирзиёев мазкур йўналишда тўпланиб қолган муаммоларга тўхталиб, уларнинг бевосита ечимларини ҳам кўрсатиб ўтганди.

Айнан Президент ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида   Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси тузилди. Бу ҳам соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, хусусан аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ қилиш, бу борада парламент назоратини кучайтириш каби мақсадларга хизмат қилиб келмоқда.

Айни пайтда мазкур қўмита томонидан давлатимиз раҳбарининг қарор ва фармонлари, соҳага оид қонунчилик ижроси бевосита жойларга чиқиб аҳоли билан суҳбатлар ўтказган ҳолда ўрганилмоқда. Амалиётда юзага келаётган камчилик ва масалалар жойида ҳал этилишига эътибор қаратилмоқда.

Қўмитанинг 11 май куни бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида ҳам аҳолини ташвишлантираётган масалалар кўриб чиқилди. Қўмита аъзоларининг таъкидлашича, жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида ихтисослаштирилган хизматлар жумладан, нефрология ва гемодиализ хизматида айрим камчилик ва муаммолар мавжуд.

Таъкидлаш лозим, мазкур масала бўйича қўмита   тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида жорий йилнинг 2 март куни “Республикада нефрология ва гемодиализ хизмати ҳолати: муаммо ва ечими” мавзусида давра суҳбати ташкил этган эди. Йиғилиш якунида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни зудлик билан ҳал қилиш бўйича Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинганди.

Депутатларнинг апрель ойида ўтказган ўрганишлари нефрология ва гемодиализ хизмати ҳолатини таҳлил этиш, буйрак касалликларини эрта аниқлаш ва диспансер назоратини кучайтириш, нефрология ва гемодиализ хизматига оид меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бугуннинг долзарб масаласи экани, ушбу масалага зудлик билан ечим топиш лозимлигини кўрсатди ва у соҳа мутасаддилари ишитрокида яна бир бор муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, нефрология ва гемодиализ хизматининг сифатини яхшилаш, гемодиализ муолажасини ўтказиш стандартини белгилашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, шунингдек, ҳудудлардаги мавжуд гемодиализ асбоб-ускуналарига ўз вақтида ва сифатли техник хизмат кўрсатилишини таъминлаш чораларини кўриш лозим.

Шу билан бирга соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида тиббиёт олий таълим муассасаларида нефролог мутаҳассисларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, ҳамда тор соҳа мутаҳассиси “гемодиализ шифокори” мутаҳассислигини олиши учун қайта тайёрлаш курсларини бепул асосда ташкил этиш чораларини кўриш масаласи депутатлар эътиборида бўлди.

Тадбирда бирламчи тиббиёт тизимида патронаж хизматининг сезиларли яхшиланиши ва халқимизнинг тиббий маданияти ошиши, касалликни эрта аниқлаш, профилактика сифатининг яхшиланиши натижасида гемодиализ муолажасига муҳтож беморлар сони ортиб бораётганлигини ҳисобга олиб, гемодиализ жараёнида фойдаланиладиган сарфлов материаллари билан узлуксиз таъминлаш чоралари кўрилмаётгани, бу биргина Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг Хонобод филиалида гемодиализ муолажасини олиб келаётган беморлардан тушган мурожаатларда яққол акс этаётгани таъкидлаб ўтилди.

Хонобод туманида эса 160 нафар беморлар режали гемодиализ муолажасини олиб келишларига қарамасдан апрель ойида 144 та диализатор берилган. Депутатларнинг аралашувидан кейингина қўшимча диализаторлар олиб келинган.

– Сурхондарё вилоятида ўтказилган ўрганиш мобайнида вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг Нефрология бўлимида ҳозирги кунда 5 та гемодиализ аппарати мавжуд бўлиб, шундан 1 таси носоз ҳолатда эканлигини, аппаратларга нисбатан беморлар сони меъёридан ортиқ бўлганлиги сабабли мазкур аппаратлар кечаю-кундуз ишлатилсада, муолажанинг белгиланган давомийлиги таъминланмасдан қолмоқда, –дейди қўмита аъзоси Қаҳрамон Мирзаев. – Гемодиализ аппаратларининг барчаси вилоятнинг маркази Термиз шаҳридаги вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Республика шошилинч ва тез тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Сурхондарё вилояти филиалида ўрнатилган. Ваҳоланки, буйрак етишмовчилиги билан рўйҳатда турувчи 81 та беморнинг 38 таси деярли тенг ярми вилоятдан 150-180 км узоқликда жойлашган, бир-бирига яқин бўлган Денов, Олтинсой, Шўрчи, Сариосиё ва Узун туманларидан келишмоқда. Қайд этиб ўтилган мазкур 5 та туманда қарийб 1,1 млн аҳоли (вилоят аҳолисининг қарийб 44,0 фоизи) истиқомат қилишини инобатга олиб, Денов туман тиббиёт бирлашмасида гемодиализ хизматини йўлга қўйиш чораларини  кўриш лозим. Шу боис соғлиқни сақлаш вазирлигига ушбу масалани республика миқёсида ҳал этилиши юзасидан масала қўйдик.

Шу билан бир қаторда тадбирда нефрология хизматини кўрсатиш бўйича хусусий тиббиёт муассасаларини ташкил этиш ёки мавжудларини кенгайтириш, кенг имтиёз ва преференциялар бериш орқали уларни ривожлантириш ва даволаш сифатини ошириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бугуннинг долзарб масаласи экани таъкидланди.

Йиғилиш якунида депутатлар, соҳа мутасаддилари томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида қўмита томонидан тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда соғлиқни сақлаш вазирлигига юбориладиган булди. 


Кўришлар сони: 2201

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.08.2018
НОРМА ИЖОДКОРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 8 августда қабул...

15.08.2018
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси муҳокама этилди

Қайд этилганидек, Ҳаракатлар стратегиясининг тизимли амалга оширилиши юртимиз иқтисодиётида таркибий...

15.08.2018
ЎзЛиДеП фракцияси Давлат бюджетининг ижросини қандай баҳолади?

2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида кўчмас мулк объектларини ва ер майдонларини ялпи хатловд...

Тадбирлар тақвими