Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Депутатлар қурилаётган арзон уй-жойлар сифати билан қизиқмоқда

Депутатлар қурилаётган арзон уй-жойлар сифати билан қизиқмоқда

Мамлакатимиз аҳолисини  барча қулайликларга эга бўлган шинам уй жойлар  билан таъминлаш, айниқса ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли қатлами учун арзон уй-жойлар барпо этиш,  қишлоқ жойларда янги намунавий лойиҳалар  асосида уй-жой ҳамда шаҳарларда арзон ва яшаш учун қулай бўлган кўп қаватли уйлар қуриш аҳолини бугунги кундан рози бўлиб яшаши учун асосий омиллардан бири ҳисобланади.

Жорий йилнинг 4 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш хамда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати”ни муҳокама қилиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, тегишли мутасадди вазирликлар, қўмиталар ва ташкилотларнинг вакиллари, соҳа экспертлари ва олимлар иштирок этган тадбирда иштирокчилар эътибори қишлоқ жойларда аҳолини замонавий ва шинам уй-жой билан таъминлаш даражасини тубдан ошириш, шаҳарларда кўп квартирали уйлар қуриш кўламларини кенгайтириш ҳисобига аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш борасида олиб борилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли ҳаёт шароитини яхшиловчи йул транспорт, муҳандислик комуникация ва ижтимоий инфратузулмани ривожлантириш масалаларига қаратилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, 2017 йилда амалга оширилган ишлар натижасида қишлоқ жойларда янгиланган лойиҳалар асосида 15000 та арзон уй жойлар қурилиб, ўз эгаларига топширилди. Мазкур уй -жойлар қурилган массивларда 374 км ичимлик суви қувирлари, 284 км табиий газ тармоқлари, 293 км электр тармоқлари ҳамда 90 км автомобиль йуллари қуриб битказилди. 2018 йилда эса 22139 та арзон уй жойларни қуриш режалаштирилган.

Жорий йилда намунавий ва арзон уй-жойлар қуриш кўламини ўтган йилга нисбатан 1,5 баробар  кўпайтириш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилганлиги аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш борасидаги ишлар кўлами кенгаяётганидан далолат экани қайд этиб ўтилди.


Депутатлар бу жараёнда сифат масаласи долзарб бўлиб турганига алоҳида урғу бердилар. Чунончи, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг жойларда аҳоли билан ўтказган учрашувлари давомида фуқароларнинг арзон уй-жойларга талаби ошаётгани ва уй-жойларнинг сифатли қурилишида айрим муаммолар мавжудлиги кўзга ташланди.

Жумладан, айрим объектларда қурилиш жараёнида техник назорат тўлақонли олиб борилмаслиги, аксарият хонадонларда марказлашган канализация мавжуд эмаслиги, айрим уй-жойларнинг ер массивлари аҳоли учун ноқулай ва ташқи муҳандислик хамда транспорт коммуникация тармоқларидан олис ҳудудларда танланиши, у ерларда мактабгача таълим муассаси, мактаб, бозор, маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари ва кўнгил очар маданий хордиқ чиқариш учун боғлар мавжуд эмаслиги каби муаммолар бор. Айни шу масалалар йиғилишда ўртага ташланиб, тегишли ташкилот ва идораларнинг бу борадаги фикр мулоҳазалари тингланди.   

Давра суҳбати якунида муҳокама этилган муаммолар ечимига оид тегишли тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилди. 


Кўришлар сони: 4897

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.07.2019
Депутатлар жариманинг 70 фоизини тўлаш ғоясини илгари сурди

2019 йил 22 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мамлакат...

20.07.2019
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири

Пойтахтимиздаги Корейс маданияти ва санъати уйида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ...

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

Тадбирлар тақвими