Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмита фуқароларнинг пенсия таъминоти масалаларига мутахассислар эътиборини жалб қилди

Қўмита фуқароларнинг пенсия таъминоти масалаларига мутахассислар эътиборини жалб қилди

Аҳолининг кучли ижтимоий ҳимояси давлатимизнинг аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексаларни ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа аҳоли қатламларига моддий ва маънавий ёрдам қўлини чўзишда ўз аксини топади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги фармони билан тасдиқланган 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам ушбу соҳада бир қатор ислоҳотларнинг амалга оширилиши белгиланган.

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан ташкил этилган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти: Ўзбекистон тажрибаси, амалиёт ва истиқболдаги режалар” мавзусидаги давра суҳбатида ҳам фуқароларнинг ушбу конституциявий ҳуқуқларини таъминлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда ўтказилди. Давра суҳбатида Пенсия жамғармаси, Олий Суд ва давлат архиви агентлигининг мутасадди раҳбар ва ходимлари, ушбу соҳага масъул бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида келтириб ўтилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда Пенсия жамғармаси тизимида 3,3 млн. нафардан кўпроқ пенсионерлар ва нафақа олувчилар мавжуд бўлиб, мамлакатимиз аҳолисининг ўртача 10% ни ташкил этади. 2017 йил давомида Пенсия жамғармаси таркибий тузилмаларида 298 минг нафар фуқарога пенсия ва нафақалар тайинланган бўлиб, 2016 йилга нисбатан бу кўрсаткич 40 минг нафарга кўпроқдир. Натижада, 2017 йил 1 январь ҳолатига нисбатан пенсия ва нафақа олувчилар сони 156 минг нафарга ошган.

Ўтган 2017 йил давомида пенсия ва нафақа тўловлари учун жами 16,6 трлн.сўмдан ортиқ маблағ молиялаштирилган бўлиб, Давлат бюджетининг жами ҳаражатларининг ўртача учдан бир қисмини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ҳамда 2017 йил 13 мартдаги қарорларига мувофиқ 2017 йил февралдан бошлаб барча турдаги пенсиялар ва нафақалар фақат нақд пул кўринишида тўланиши, пенсия ва нафақалар АТ «Халқ банки» филиаллари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган махсус кассасалар орқали, шунингдек мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсиялар ва нафақаларни махсус кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахсларга пенсиялар ва нафақалар бевосита улар яшайдиган жойга етказиб берилиши йўлга қўйилди.

– Пенсия таъминоти масалаларида ижобий ютуқларга эришилганига қарамасдан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадларини шакллантириш механизмларини замонавий молиявий сиёсат концепциялари асосида такомиллаштириб бориш, жамғарма маблағларидан оқилона фойдаланиш ва уни мақсадли сарфлашнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини илмий-амалий тадқиқ этишни тақозо этмоқда, – дейди Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Атхам Назирқулов. – Бунинг учун, энг аввало пенсия таъминоти назарияси ва пенсия таъминоти борасидаги давлат сиёсати, давлат пенсия таъминотини ташкил этиш механизмлари, Давлат пенсия таъминоти тизимидаги пенсияларнинг турлари, жамғариб бориладиган пенсия таъминоти борасида қонунчиликни такомиллаштириб бориш лозим.

Тадбирда депутатлар томонидан таъкидланганиек, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг муҳим омили ҳисобланган пенсия таъминоти масалалари 1993 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуни ва ҳукумат томонидан қабул қилинган бир қатор меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинган. Иштирокчилар эътибори 2016 йилда мазкур қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра пенсия тайинлаш учун фуқароларнинг энг кам иш стажи 5 йилдан 7 йилга узайтирилди, шунингдек, ногиронлик пенсиясига мурожаат этиш муддати 6 ойдан 60 кунгача қисқартирилганига қаратилди.

Шунингдек, давра суҳбати давомида мазкур соҳадаги халқаро тажриба ҳам ўрганилганлиги ва соҳага оид қонунчиликни такомиллаштиришда илғор тажрибалар инобатга олиниши ҳақидаги фикрлар билдирилди. Қайд этиб ўтилганидек, бугунги кунда пенсия ёши Ўзбекистон Республикасида нафақат Европа, Америка, Осиё мамлакатлари орасида, балки Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари ичида ҳам энг кичик ҳисобланиб, муддатидан аввал пенсияга чиқиш ҳуқуқларини ҳисобга олган ҳолда ўртача эркакларда 58 ёшни ва аёлларда 53 ёшни ташкил этади.

Депутатларнинг ҳудудлардаги ўрганишлари, аҳоли билан учрашув ва мулоқотларида фуқаролар томонидан пенсияга оид кўтарилган масалалар соҳа мутасаддилари, мутахассислари ва экспертлар иштирокида кенг муҳокама қилиниб, уланинг ҳуқуқий ечимлари юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифлар билдирилди.

Давра суҳбати якунида ушбу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, соҳага ахборот коммуникация технологиларини кенг жорий этиш, архивлар фаолиятини янада ривожлантириш, фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигини камайтириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 8504

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими