Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ногиронликни аниқлаш тизими соддалаштирилади

Ногиронликни аниқлаш тизими соддалаштирилади

Парламент қуйи палатасида Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Қонунчилик палатасидаги фракцияси билан ҳамкорликда эшитув ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси раҳбари “Қонун ҳужжатларига мувофиқ ногиронликни белгилаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги режалар тўғрисида” ахборот берди. Ушбу эшитув соҳада қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси юзасидан олиб борилаётган ишларни атрофлича муҳокама қилиш, келгусидаги вазифаларни белгилаб олишда муҳим аҳамият касб этади.

Таъкидлаш жоиз, бугунги кунда Республикамизда жами 107 та тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан аҳолига тиббий-меҳнат экспертиза хизмати кўрсатилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига биноан Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари 16 ёшдан юқори ёшдаги шахсларнинг ногиронлик гуруҳи, сабаби, муддати ва касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини белгилаш ҳамда реабилитация чора-тадбирларини белгилашда қатнашади, шу билан бирга унинг ижросини назорат қилади.

 Шунингдек, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий муҳофаза қилиш чора-тадбирларини белгилаш ҳамда уларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурларини ишлаб чиқиш, ногиронликнинг ҳолатини, ўзгаришини ва унга сабаб бўлган омилларни тизимли таҳлил қилиш, ногиронликнинг олдини олиш вазифаларини амалга оширади.

Ахборотда қайд этилганидек, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси томонидан 2017 йил давомида 47,2 минг нафардан ортиқ фуқароларга бирламчи ногиронлик белгиланган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,1 минг нафарга кўпайган. Жумладан, Қашқадарё вилоятида 2017 йил давомида 4184 нафардан ортиқ фуқароларга бирламчи ногиронлик белгилан. Бу кўрсатгич 2016 йилга нисбатан 1674 нафарга кўпайган.

Таъкидланганидек, 2017 йилда бирламчи белгиланган ногиронлиги бўлган шахслар орасида касалликлар бўйича таҳлил шуни кўрсатмоқдаки, қон айланиш тизими касалликлари 15,3 фоизни, хавфли ўсмалар 12,7 фоизни, руҳий касалликлар 11,7 фоизни, асаб тизими касалликлари 9,7 фоизни, жароҳатлар 7,7 фоизни, суяк-мушак тизими касалликлари 7,8 фоизни, кўз касалликлари 6,6 фоизни ҳамда бошқа касалликлар 28,6 фоизни ташкил этганлиги қайт этиб ўтилди.

2017 йил давомида ҳудудий ТМЭК томонидан реабилитация потенциали мавжуд бўлган жами 18,4 минг нафарга яқин ногиронлар ҳудудий реабилитация марказларига юборилиб, уларнинг 10,3 фоизи соғлиғи яхшиланганлиги туфайли реабилитация қилинган.

Шу билан биргаликда, ногиронликни аниқлаш учун тиббий-ижтимоий экспертиза ўтказиш, ногиронлик гуруҳини аниқлаш ҳамда протез-ортопедия ва реабилитация техника воситалари билан таъминлашда тиббий-маслаҳат комиссиялари ва тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари фаолиятида айрим муаммо ва камчиликлар мавжудлиги ҳам алоҳида қайд этиб ўтилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан тиббий-маслаҳат комиссиялари ва тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, ногиронликни аниқлаш тизимини соддалаштириш ҳамда очиқлик ва шаффофликни, шунингдек ортиқча сарсонгарчиликларни олдини олиш, малакали мутахассислар билан таъминлаш каби муҳим масалалар юзасидан фикр ва таклифлар билдирилди.

Эшитув якунида мазкур соҳага оид амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, ногиронликни олдини олиш ва белгилаш, ногиронлиги бўлган шахс мақомини белгилаш тартибини тубдан такомиллаштириш, уни белгилаш механизмларини ва муддатларини қайта кўриб чиқиш каби муҳим вазифалар белгиланган Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди. 


Кўришлар сони: 3537

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2018
Депутатларнинг эътирози ва жиддий танқидига учраган қонун лойиҳаси янги ном билан қайта кўриб чиқилди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида «2019...

10.12.2018
Қонун лойиҳаси парламент аъзоларининг эътирозига, жиддий танқидига сабаб бўлди

2018 йил 10 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис...

07.12.2018
Тараққиётимизнинг мустаҳкам кафолати

“Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компаниясида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигинин...

Тадбирлар тақвими