Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Мамлакатимизга карантиндаги зарарли организмлар кириб келиши ва тарқалишининг олди олинади

Мамлакатимизга карантиндаги зарарли организмлар кириб келиши ва тарқалишининг олди олинади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси билан ҳамкорликда «Ўсимликлар карантини соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари» мавзусидаги семинар ташкил этилди.

Тадбир Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фаолиятига оид кўргазма билан танишишдан бошланди. Унда иштирокчилар ўсимликларни лабаротория текширувларидан ўтказиш жиҳозлари, соҳа мутахассислари учун тайёрланаётган махсус кийим-бош намуналари ва бошқа техникалар билан яқиндан танишдилар. 


Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 28 ноябрда биринчи ўқишда қабул қилиниб, ҳозирги кунда иккинчи ўқишга тайёрланаётган “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни лойиҳасига кенг жамоатчилик вакиллари, мутахассислар ва сайловчилардан келиб тушган таклиф ва тавсиялар асосида муҳокама қилишга бағишланди.

Семинарда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони ҳамда  2018 йил 28 мартдаги "Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори асосида белгиланган янги вазифалар асосида қонун лойиҳасини такомиллаштиришга қаратилди.

– Мамлакатимизда карантиндаги зарарли организмлар Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишни таъминлаш, шунингдек, ўсимлик ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, – дейди Аграр ва  сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Шухрат Якубов. – Айниқса, Президентимиз томонидан мазкур соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, махсус Фармон ва қарорларнинг қабул қилингани келгусида мамлакатимиздан хорижий давлатларга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилишда ижобий натижалар олиб келади.

Шу жиҳатдан қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлашда Фармон ва Қарордаги янги ғояларни сингдиришга жиддий эътибор қаратилмоқда.


Қолаверса, депутатларнинг жойлардаги учрашувлари, тадбиркорлик субъектлари, ўсимликлар карантини соҳаси мутахассислари билан мулоқотда мазкур қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан 100 дан ортиқ таклиф ва тавсиялар олинди. Уларни яна бир бор мутахассислар билан бирга муҳокама қилиш, янги таҳрирда ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳасида муҳим таклифларни ҳисобга олишга жиддий эътибор қаратилди.

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари Боқижон Муродовнинг қайд этишича, хавфли зараркунандалардан республика ҳудудининг ишончли ҳимоясини таъминловчи ички ва ташқи ўсимликлар карантини бўйича давлат тадбирларининг самарали тизимини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг мамлакат ичида тарқалишига йўл қўймаслик борасидаги ишларни кучайтириш муҳим аҳамият касб этади.

Республика минтақаларида ҳозирги кунга қадар экспортга жўнатиладиган ҳамда карантин зараркунандалари, ўсимликлар касалликлари, бегона ўтлар ташувчиси бўлиши мумкин бўлган чет давлатлардан олиб кириладиган уруғлар, ўсимликлар, ўсимлик маҳсулотлари ва бошқа материалларни карантин текшируви ва экспертизадан ўтказиш бўйича лабораториялар мавжуд эмас.


Ўсимликлар карантини соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг таъсирчан тизими мавжуд эмас, бунинг натижасида мутахассисларнинг касбий маҳоратлари, уларнинг ушбу соҳадаги иш кўникмалари оширилиши таъминланмаяпти. Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати бўлинмаларининг заиф моддий-техника таъминоти, улардаги ходимлар, айниқса, жойларда ишловчиларнинг карантин тадбирларини ўтказиш учун зарур ускуналар билан таъминланмагани ҳамда уларнинг молиявий ва ижтимоий таъминоти етарли даражада бўлмаганлиги ўзларига юклатилган вазифа ва мажбуриятларни самарали ва сифатли бажариш имконини бермайди.

Семинарда юқоридаги муаммоларни ҳал этиш йўллари, бунинг учун қонун ҳужжатларида акс этилиши лозим бўлган нормалар муҳокама қилинди.

Тадбир якунида “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини янада такомиллаштириш, замонавий ҳуқуқий механизмларни қонучиликда акс эттиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. 


Кўришлар сони: 4420

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.12.2018
Меҳнат миграцияси: Халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти

Бугунги глобаллашув жараёнида миграция масаласи тобора долзарблик касб этиб бормоқда. Маълумотларга...

18.12.2018
Атом энергетикаси бўйича «Росатом» Давлат корпорацияси бош директори биринчи ўринбосари билан учрашув

2018 йилнинг 18 декабрь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик...

18.12.2018
Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик меҳнат таътили қисқарадими?

Иштирокчилар фикрига кўра, Ўзбекистон Республикасининг бирор-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида таълим...

Тадбирлар тақвими