Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Аҳолининг репродуктив саломатлигини сақлашнинг ҳуқуқий асослари такомиллашади

Аҳолининг репродуктив саломатлигини сақлашнинг ҳуқуқий асослари такомиллашади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси билан Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияси хамкорлигида “Аҳолининг репродуктив саломатлигини сақлашнинг ҳуқуқий асослари: амалиёт ва халқаро тажриба” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика акушерлик ва гинекология илмий-амалий ихтисослаштирилган тиббиёт маркази, Республика аҳоли репродуктив маркази, Тошкент юридик университети мутахассислари, олимлар ва экспертлар, репродуктив саломатлик  соҳасида фаолият юритувчи хусусий тиббиёт сектори ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад – мамлакатимизда ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш учун «Аҳолининг репродуктив саломатлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, ушбу йўналишнинг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш, бу борада ҳорижий давлатларнинг қонунчилик тажрибасини ўрганиш ва муҳокама этишдан иборат.


Тадбирда мамлакатимизда аҳоли саломатлигини сақлаш, шу жумладан оналик, оталик ва болаликни муҳофаза қилиш, оила институтини мустаҳкамлаш давлатимизнинг энг устувор вазифалари сифатида белгиланиши нафақат бугунги кун, балки келажак учун тўғри эканлиги, шу боис, мустақиллигимизнинг илк кунларидан бошлаб мамлакатимизда ушбу йўналишда хуқуқий асосларни замон талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш ўта долзарблиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “2016-2020 йилларда Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор ва бир қатор Фармойишларнинг қабул қилиниши,  мамлакатимизда “Соғлом она – соғлом бола” мақсадига эришишга қаратилган вазифаларни изчил ва тизимли амалга оширишда асос бўлаётганлиги қайд этилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан аҳолининг репродуктив саломатлигини сақлашнинг ҳуқуқий асослари ва уни такомиллаштириш зарурати, ушбу соҳадаги ютуқлар ва муаммолар, республикада ёрдамчи репродуктив технологияларнинг қўлланиш амалиёти ва халқаро тажриба юзасидан кенг мухокама килинди.

 Миллий қонунчиликда аҳолининг репродуктив саломатлигини сақлашнинг негизи бўлган сабабларга, яъни бепуштликни бартараф этиш, фарзанд кўра олмаслик муаммоларини ҳал этишдаги ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш хуқуқлари, ёрдамчи репродуктив технологияларни тадбиқ этиш, унинг қандай турларига рухсат берилиши, амалиётнинг давлат ёки хусусий тиббиёт муасассалари томонидан қай тарзда амалга оширилиши, уларга лицензия бериш ва аккредитациядан ўтказиш каби кўплаб масалалар бўйича иштирокчиларнинг фикр мулоҳазалари тингланди.


Шунингдек, тадбирда фуқаролар соғлиғини сақлаш сиёсатини амалга оширишда замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали тиббий кадрларни, шу жумладан, илмий даражага эга бўлган мутахассис кадрларни тайёрлаш масаласи ниҳоятда долзарблиги, айниқса репродуктология, эмбриология, андрология йўналишларида нафақат илмий даражали малакали мутахассисларга, балки оддий мутахасисснинг ўзига эҳтиёж катталигича қолаётганлиги қайд этилди.

Ушбу муаммоларнинг ечими сифатида қонунчиликни такомиллаштириш, давлат тиббиёт муасассалари билан бирга хусусий секторнинг ривожланиши, рақобат асосида тиббий хизмат сифатининг ошишига, тиббий туризмни ривожлантиришга яхши асос бўлиши туфайли  янги иш ўринлари яратилишига имкон бериши хам тадбир иштирокчилари томонидан алоҳида таъкидланди.

Давра суҳбати якунида аҳолининг репродуктив саломатлигини таъминлашдаги ютуқлар ва муаммолар, ёрдамчи репродуктив технологияларнинг қўлланиш амалиёти юзасидан билдирилган фикр ва таклифлар асосида тавсиялар ишлаб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 182

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.04.2018
Қўмита фуқароларнинг пенсия таъминоти масалаларига мутахассислар эътиборини жалб қилди

Давра суҳбатида келтириб ўтилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда Пенсия жамғармаси тизимида 3,3...

18.04.2018
Қонун лойиҳаси юзасидан депутатларни ўйлантирган саволлар муҳокама этилмокда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир қатор қонунлар, жумладан Ўзбекистон Ре...

17.04.2018
ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига 40 та депутат сўрови юборилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан брифинг ўтказилди. Унда фракциянинг...

Тадбирлар тақвими