Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Президент фармон ва қарорлари ижросини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокамага тайёрланмоқда

Президент фармон ва қарорлари ижросини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокамага тайёрланмоқда
Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари қуйи палатанинг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритиш учун тайёрланмоқда. Хусусан, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини биринчи ўқишга киритишга ҳозирлик кўриляпти.

Фармоннинг 4-бандига асосан 2018 йил 1 январдан эътиборан Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари Давлат хизматлари марказларига айлантирилган. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги қонунларига тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.

Қўмита ишчи гуруҳи йиғилишида мазкур қонун лойиҳаси юзасидан сўзга чиқувчи масъул депутат белгилаб олиниб, унинг муҳокамасига жалб этиладиган мутахассис ва экспертлар гуруҳи шакллантирилди.

Шунингдек,  давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида” 2017 йил 18 декабрдаги қарорининг 10-банди ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан  ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ҳам Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритиш мўлжалланмоқда.

Мазкур ҳужжат билан 4 та қонунга жумладан,  “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Бюджет кодекси ҳамда Божхона кодексига  ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган. Мақсад Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида” 2017 йил 18 декабрдаги қарори билан жорий этилган ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибига амалдаги қонун ҳужжатларининг мувофиқлаштирилишини таъминлашдан иборатдир.

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ушбу қонун  лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқишда иштирок этиши учун экспертлар гуруҳини шакллантириб олди.


Кўришлар сони: 2499

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2018
Қонунларга киритилаётган ўзгартишлар фуқароларнинг манфаатини ёқлашга, фаоллигини оширишга қаратилди

Киритилаётган ўзгартишларга кўра,  турар жой мулкдорининг оила аъзоси деб эр-хотиннинг ота-онаси,...

21.09.2018
Энергиядан оқилона фойдаланиш масаласи муҳокама марказида

Таҳлилларга кўра, бугунги кунда мамлакатимизда муҳандислик коммуникацияларнинг эскириши ва қониқарсиз...

21.09.2018
Илм-фан иқтисодиёт реал секторига наф беряптими?

Ахборотларда қайд этилишича, инновациявий ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш ...

Тадбирлар тақвими