Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

“MULOQOT” мобиль иловаси — парламентнинг жамоатчилик билан алоқалари сифатини янада яхшилайди

“MULOQOT” мобиль иловаси — парламентнинг жамоатчилик билан алоқалари сифатини янада яхшилайди

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда “Micros Development” компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Muloqot” мобиль иловасининг аҳамиятли жиҳатлари ҳақида маълумотлар берилди.

Мазкур мобиль илова парламентнинг жамоатчилик билан алоқалари сифатини яхшилаш билан бир қаторда фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш жараёнлари устидан жамоатчилик назоратини жорий этишни таъминлайди. Шунингдек, “MULOQOT” мобиль иловаси ҳар бир фуқарога реал вақт режимида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига мурожаатларни осон ва тезкор юбориш имкониятини беради. Иловадан ўзбек ва рус тилларида фойдаланиш мумкин.

Мобиль илова мурожаатчиларнинг шахсга доир маълумотлари ва шахсий ахборотларини ошкор этилмаслиги ҳамда зарур хавфсизлигини таъминловчи Ўзбекистон Республикаси электрон ҳукумат фойдаланувчиларини идентификация қилиш Ягона тизими (OneID) билан интеграциялашган. Мобиль илова мурожаатчига мурожаатни жўнатишда муаммони тезкор хал этишни таъминлаш мақсадида унга тегишли файлларни (расмлар ёки хужжатлар) қўшиб жўнатиш, шунингдек зарур бўлганда картада мурожаат билан боғлиқ объект жойлашган ерни кўрсатиш имкониятини беради.

Фуқаролар мурожаатига депутатлар томонидан кўрилган чораларнинг самарадорлигини баҳолаш учун берилган жавоблар доирасида жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида ҳар бир мурожаат тегишли базага киритилиб борилади.

Бугунги кунда мазкур иловадан Android операцион тизими учун beta режимида фойдаланиш мумкин бўлиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолиятини ёритувчи бир гуруҳ журналистларга синов ҳолатида ишлатишга берилган. Яқин кунларда, тўлиқ синовдан ўтгандан кейин “MULOQOT” иловасидан Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.


Кўришлар сони: 3684

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.06.2019
Шифо – ўринлари қачон тартибга келади?

Тадбирда ушбу масалалар мисолар орқали таҳлил қилинди. Хусусан, Наманган шаҳридаги биргина 300 та...

17.06.2019
Ўзбекистон — Германия: парламентлараро муносабатлар мустаҳкамланмоқда

2019 йил 17 июнь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик ...

14.06.2019
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси зиммасидаги вазифаларни қай даражада уддаламоқда?

Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Републикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон ...

Тадбирлар тақвими