Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Тиббиёт тизими ходимларига шарт-шароитлар яратиш аҳоли саломатлигини таъминлашнинг муҳим омили

Тиббиёт тизими ходимларига шарт-шароитлар яратиш аҳоли саломатлигини таъминлашнинг муҳим омили

Жорий йилнинг 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш юзасидан ҳудудларда кўтарилган масалалар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Жорий йилнинг 16 – 26 февраль кунлари Қонунчилик палатаси депутатларининг республикамиз ҳудудларида (13 та туман ва 1 та шаҳар) олиб борган фаолияти доирасида жойларда фуқароларнинг соғлиғини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатига, бу йўналишдаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш чораларини кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳудудларда олиб борган ишлар давомида 144 та тиббиёт муассасасининг фаолияти  ўрганилди. Беморлар ва тиббиёт ходимлари билан бевосита суҳбатлар ўтказилди. Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича кўтарилган 368 та масаладан 189 тасининг жойида ҳал этилиши таъминланди.

Тадбир қўмита аъзолари томонидан жойларда ўтказилаётган ўрганишлар жараёнида аҳоли соғлиғини сақлаш тизимида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадига қаратилди. Масаланинг долазрблигидан келиб чиқиб тадбирга Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги масъул ходимлари, олимлар, соҳа мутахассислари жалб қилинди.

Таъкидланганидек, тиббиёт ходимлари томонидан уларнинг малака оширишга ва қайта тайёрлашдан ўтишга борган вақтда йўл кира ва яшаш харажатлари тўланиши бўйича муаммоларга дуч келмоқдалар. Тадбирда қўмита томонидан мазкур масала бўйича январ-феврал ойларида ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар ҳамда вилоятлардан олинган маълумотларга таянган ҳолда амалдаги қонунчилик ҳужжатларини таҳлил қилиш асосида олинган маълумотлар тақдим этилди.

Қайд этилганидек, ҳуқуқий ҳужжатларда, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 166-моддасида Иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш (малака ошириш, рационализаторлик таклифларини жорий этиш ишида қатнашиш, хизмат сафарида бўлиш, тиббий кўрикдан ўтиш ва бошқа ҳолларда) мақсадида ходимни ишдан озод этиш шартлари, шунингдек ана шу давр учун тўланадиган кафолатли тўловлар миқдори жамоа шартномаларида белгилаб қўйилган, лекин бу тўлов миқдори ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги кераклиги белгиланган.

Депутатлар томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиларга кўра асосий ишдан ажралган ҳолда малака ошираётган тиббиёт ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақлари сақланиши, шунингдек бошқа шаҳарларга борганда йўл кира ва яшаш ҳаражатлари белгиланган тартибда иш берувчи томонидан қопланиши бир қатор тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилаётган бўлсада, мазкур масалалар бўйича айрим ҳудудларда ушбу талаблар ижроси таъминланмаётганлиги аниқланган.

Шунингдек, мавжуд норматив-ҳуқуқий хужжатларда иш берувчининг ташаббуси билан қайта тайёрловдан ўтаётган ходимларга ўқиш даврида иш жойи бўйича иш ҳақи сақланиб қолиш, бошқа шаҳарларга борганда ўқиш жойига бориш ва қайтиш, яшаш харажатлари ким томонидан қопланиши масаласига, шунингдек қайта тайёрловдан ўтиб келган ходимларнинг қайта тайёрлаш учун юборган ташкилотда шу йўналишда ишини давом эттириши масаласига аниқлик киритилмаганлиги таъкидланди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича ҳудудларда кўтарилган масалалар ечимига доир аниқ фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Давра суҳбати якунида улар асосида Қўмита томонидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.




Кўришлар сони: 5191

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими