Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Парламент комиссиясининг фаолияти ижобий баҳоланди

Парламент комиссиясининг фаолияти ижобий баҳоланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат-нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Парламент комиссиясининг ва Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг ўтган 2017 йилда амалга оширилган ишлари ҳамда 2018 йилдаги устувор йўналишлари муҳокама этилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, 2017 йилда Парламент ҳузуридаги жамоат фонди “учинчи сектор” субъектларининг 264 дан ортиқ дастур ва лойиҳаларига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 12,7 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар ажратган. Мазкур маблағлар ошкоралик ва шаффофлик принципларига амал қилинган ҳолда мақсадли молиялаштирилди. Шунингдек, ННТлар ва фуқаролик жамияти институтлари Ҳаракатлар стратегиясини, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурини амалга ошириш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш, баркамол ёш авлодни тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва жамиятда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган 5700 дан ортиқ турли тадбирларни ташкил этган.

Ҳисобот даврида ҳудудлардаги долзарб ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни амалга ошириш мақсадида 248 та ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг лойиҳа ва дастурлари давлат гранти шаклида 6 030 млн. сўмга қўллаб-қувватланди. Ажратилган давлат гранти натижасида худудларда 112 та ўқув курси ва марказлар ташкил этилди. Мазкур марказларда 5145 киши ўз касбий малакаларини оширди. Турли хилдаги 3003 та тадбирлар ўтказилиб, уларда       128 431 киши иштирок этди.  Моддий-техник базаси 776 дона замонавий ахборот-коммуникация техникаси ҳамда ўқув ишлаб чиқариш жиҳозлари билан мустаҳкамланди. 439 та янги иш ўринлари яратилди.

Таъкидлаш жоиз, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган лойиҳалар натижасида касбий  кўникмаларга эга бўлган тингловчилардан – 655 нафар қиз ва аёллар ишга жойлашди, 72  та аёл хусусий тадбиркорлик йўналишида фаолиятини бошлади. Қўрғонтепа, Олот, Пахтакор, Деҳқонобод, Косон, Нурота, Узун, Қўшкўпир, Қизириқ, Сардоба  туманларида жами 1000 нафар хотин-қизлар  бизнес режа тузишга ўргатилди.

Йиғилишда ўтган йилда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, Парламент комиссиясининг 2018 йилдаги асосий устувор вазифаларини амалга ошириш юзасидан муҳокамалар олиб борилди. Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг ўтган йилги фаолияти таҳлил қилинар экан, фонд маблағларини тақсимлашнинг асосий йўналишлари ва улар асосида эришилган натижалар ижобий баҳоланди.

Худудларда ижтимоий шерикликни кучайтириш, ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-ҳуқуқий, маданий-гуманитар ривожланиш борасидаги худудий дастурларини амалга оширишга кўмаклашиш, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди грант танловларидан ННТларни кенг хабардор қилиш масалалари муҳокама этилди.

Тадбир давомида давлат субсидияси шаклида қўллаб-қувватланган Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2017 йилда амалга оширган ишлари ҳам муҳокама қилинди. Институт томонидан 180 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилиб, 140 дан ортиқ ахборот-таҳлилий материаллар тайёрланган, 27 та қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Хусусан, жамоат ташкилотларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган аниқ вазифаларни ечиш, жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан самарали ижтимоий шерикликни амалга ошириш масалалари бўйича 60 га яқин тадбирлар ташкил этилган. Ўтказилган тадбирларнинг натижалари бўйича келгусида ННТ секторини ривожлантириш, ННТ ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари томонидан жамоатчилик назорати ва ижтимоий шерикчилик механизмларини такомиллаштириш борасида ахборот-таҳлилий маълумотлар тайёрланган.

Шунингдек, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан 2017 йилда 76 та республика ва ҳудудий миқёсида тадбирлар ўтказилди.

Парламент комиссияси аъзолари кун тартибида белгиланган таклифлар юзасидан тегишли қарорларни қабул қилишди.

 

 


Кўришлар сони: 2541

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2018
Суғориш иншоотлари таъмирланадиган бўлди

Вилоятда шу кеча кундузда 20339 та фермер хўжаликлари фаолият олиб бормоқда. Шуларнинг 8058 таси ғў...

22.06.2018
Фракция раҳбари фермер хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишди

Бугун Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзМТДП фракцияси раҳбари Сарвар Отамуратов "Ғўзада кафолатли...

22.06.2018
Сувни тежовчи замонавий технологиялар амалиётга кенг жорий қилинмоқда

Аввал хабар қилинганидек, жойларда парламент қуйи палатаси депутатлари томонидан қишлоқ хўжалигида ...

Тадбирлар тақвими