Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Кичик саноат зоналари­ — илғор технологик ишлаб чиқариш марказлари

Кичик саноат зоналари­ — илғор технологик ишлаб чиқариш марказлари

Мамлакатимиз минтақаларининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш, транспорт, мухандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, ишлаб чиқариш жараёнларига янги самарали технологияларнинг татбиқ этилишини жадаллаштириш мақсадида кичик саноат зоналарини ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади.

Шу нуқтаи-назардан келиб чиқиб жорий йилнинг 9 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистоннинг ишлаб чиқариш ҳамда ресурслар салоҳиятидан кенг кўламда ва самарали фойдаланилишини таъминлашда кичик саноат зоналарининг роли” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Мавзунинг иқтисодиёт ривожидаги долзарблигидан келиб чиқиб, тадбирда қатнашган Қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли вазирлик, қўмита ва идоралар, кичик саноат зоналари дирекциялари раҳбарлари Ўзбекистоннинг ишлаб чиқариш ҳамда ресурслар салоҳиятидан кенг кўламда ва самарали фойдаланилишини таъминлашда кичик саноат зоналарининг ролига эътибор қаратдилар.

Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда кичик саноат зоналари сони 80 тага етган бўлиб, ушбу ҳудудларда умумий қиймати 990 миллиард сўмга тенг 711 лойиҳа амалга оширилган, 15 мингдан зиёд иш ўрни яратилган.

Мамлакатимизда кичик саноат зоналарида фаолият кўрсатадиган корхоналарга, киритиладиган инвестициялар ҳажмига қараб, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар қўлланилишидан ташқари, у ерда фаолият кўрсатаётган корхоналарга барча қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Жумладан, кичик саноат зонасида фаолият кўрсатувчи субъектлар 2 йил барча солиқлардан озод этилган. Шунингдек йиллик пул айланмаси энг кам иш ҳақининг 2 минг бараваридан кам бўлмаганда ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг камида 30 % миқдорида экспорт қилинганда мазкур корхона қўшимча яна 2 йилга солиқдан озод этилиши белгилаб қўйилган.

Тадбир иштирокчилари кичик саноат зоналаридаги корхоналарда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадларини ошириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, минерал-хом ашё ресурсларини қайта ишлаш, янги замонавий қувватларни барпо этиш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтдилар.

Шу билан бирга, депутатлар, ташкил этилаётган кичик саноат зоналарининг жадал ривожланишини таъминлаш учун айрим фойдаланилмаган имкониятлар ва захираларни ишга солиш юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдиришди. Хусусан, кичик саноат зоналари ҳудудларида жойлаштириш учун лойиҳаларни танлашнинг аниқ мезонлари мавжуд эмаслигига, лойиҳаларга мувофиқ зарур муҳандислик коммуникация ва инфратузилмалар қурилишини таъминлаш ишлари етарли даражада амалга оширилмаётганлигига, берилган имтиёз ва қулайликлар тўғрисида тадбиркорларнинг хабардорлигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмаётганлигига, шунингдек, кичик саноат зоналарини электр энергияси, газ ва ичимлик суви таъминотидаги ҳамда ҳудудга олиб борувчи йўлларнинг ҳолати каби муаммоларга эътибор қаратдилар.

Давра суҳбати якунида муҳокама этилган масалалар масалалар ечимига оид таклифлар акс этган тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 4250

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2018
Депутатларнинг эътирози ва жиддий танқидига учраган қонун лойиҳаси янги ном билан қайта кўриб чиқилди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида «2019...

10.12.2018
Қонун лойиҳаси парламент аъзоларининг эътирозига, жиддий танқидига сабаб бўлди

2018 йил 10 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис...

07.12.2018
Тараққиётимизнинг мустаҳкам кафолати

“Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компаниясида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигинин...

Тадбирлар тақвими