Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари такомиллашади

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари такомиллашади

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг қонуний манфаатларининг таъминланиши эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидаги ислоҳотларнинг бош мақсади этиб белгилангани боис бугунги кунда мазкур соҳадаги халқаро, минтақавий ва ихтисослаштирилган ташкилотлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш мамлакатимиз учун долзарб масала ҳисобланади. Шу сабабли жорий йилнинг 9 март куни Парламент қуйи палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Кенгаши 16/21 резолюциясининг 5 иловасига тақдим этилган учинчи миллий маърузаси юзасидан қўмиталар эшитуви” ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, қўмиталар ҳузуридаги экспертлар гурухи аъзолари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Бош прокуратура, Ички ишлар ва Адлия вазирликларининг масъул ходимлари, олимлар, соҳа мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Маълумки, ҳозирги вақтда мамлакатимизни 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини изчил амалга ошириш жараёнида қабул қилинган 500 дан ортиқ фармон ва қарорларнинг негизида инсон ҳуқуқларини олий қадрият сифатида эътироф этиш ётади. Юртимизда инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга жаҳон афкор оммасининг эътиборини тортишда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши билан яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади. Зеро, БМТ Бош Ассамблеясининг 2006 йил 15 мартдаги 60/251-сонли резолюцияга мувофиқ ташкил этилган мазкур ташкилот БМТга аъзо бўлган барча 193 давлатга улар инсон ҳуқуқлари бўйича ўз зиммаларига олган мажбуриятларини қандай бажараётганлиги хусусида дунё жамоатчилигини хабардор қилишда минбар вазифасини ўтайди.

Шу пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Кенгашига икки маротаба – 2008 йил декабрда ва 2013 апрелда бўлиб ўтган 3 ва 16 сессияларда Миллий даврий маърузалар тақдим этилган бўлиб, уларда давлатимиз қўшилган инсон ҳуқуқлари соҳасидаги 70дан ортиқ халқаро ҳужжатларнинг мамлакатимизда қандай ижро этилаётгани хусусида батафсил маълумотлар берилган. Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Кенгаши тақвимига кўра Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги 3-Миллий даврий маърузаси жорий йилнинг апрель-май ойларида ўтказилиши режалаштирилаётган Кенгашнинг 30 сессиясида кўриб чиқилади. Ўзбекистон тақдим этадиган 3 миллий даврий маъруза олдин тақдим этилган маърузалар юзасидан БМТнинг шартномавий органлари ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаш томонидан билдирилган таклифлар асосида ишлаб чиқилиб, 2014 йил 14 декабрда тасдиқланган Миллий ҳаракатлар режасига мувофиқ 60дан ортиқ давлат идоралари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Бош Комиссариати ва БМТнинг Ўзбекистондаги ихтисослаштирилган агентликлари экспертлари кўмаги ва иштирокида тайёрланганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Таъкидлаш жоиз, 3-Миллий даврий маърузада инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро механизмлар ва шартномавий органлар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ҳалқаро нормаларни қабул қилиш, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида қабул қилишни таклиф этган БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияси, Марказий Осиё давлатларининг хавфсизликни таъминлаш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга доир ва "Маърифат ва диний бағрикенглик", деб номланган БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциялари лойиҳаларини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилиш, шунингдек инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг конституциявий ва қонунчилик асослари, оиладаги зўравонликлар, асоссиз ҳибсга олиш ва ушлаб туриш ҳолатларини олдини олиш, ҳаракатланиш эркинлиги, фикр, виждон ва диний эркинликларни ҳимоя қилиш, одил судлов, зарур ҳаёт даражаси, озиқ-овқат ва қашшоқликдан ҳимояланиш ҳуқуқи, меҳнат қилиш, таълим олиш, соғликни сақлаш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини ошириш, бола ҳуқуқлари, ногиронлар ҳуқуқлари ва миллий ҳуқуқий тизимни келгусида янада такомиллаштириш каби масалалар қамраб олинган.

Тадбир иштирокчилари таъкидлаганларидек, келгусида Ногиронлар тўғрисидаги конвенцияни, Қийноқларга қарши конвенциянинг факультатив протоколини ратификация қилиш, Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан мажбурий меҳнатнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, БМТнинг махсус механизмлари, айниқса махсус маърузачилари ва шартномавий органлари билан ҳамкорликни кенгайтириш масаларига эътибор қаратилганлиги 3 Миллий даврий ҳисоботнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Кенгаши томонидан юксак баҳоланишига асос бўлиб хизмат қилади.

Давра суҳбати якунида миллий даврий маърузаларни тайёрлаш сифатини яхшилашюзасидан билдирилган фикр ва таклифлар асосида тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 4451

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2018
Ўзбекистон-Туркия: Парламент ҳамкорлиги тобора кучаймоқда

Бугунги кунда Ўзбекистон Туркия билан тенг ҳуқуқли, ўзаро манфаатларга асосланган савдо-иқтисодий...

21.09.2018
Қонунларга киритилаётган ўзгартишлар фуқароларнинг манфаатини ёқлашга, фаоллигини оширишга қаратилди

Киритилаётган ўзгартишларга кўра,  турар жой мулкдорининг оила аъзоси деб эр-хотиннинг ота-онаси,...

21.09.2018
Энергиядан оқилона фойдаланиш масаласи муҳокама марказида

Таҳлилларга кўра, бугунги кунда мамлакатимизда муҳандислик коммуникацияларнинг эскириши ва қониқарсиз...

Тадбирлар тақвими