Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Жамиятдаги иллатлар Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссия эътиборида

Жамиятдаги иллатлар Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссия эътиборида

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссия томонидан «Тўйлар, оилавий тантаналар ва маъракаларни ўтказишда давлат ва жамиятнинг ўрни” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат органлари, нодавлат ва диний ташкилотлар, илмий-таълим муассасалари ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад жамиятнинг маънавий муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган тўй маросимлари, оилавий тадбирлар ва маъракаларни ўтказишни тартибга солиш, номақбул ҳолатлар ва исрофгарчиликларни олдини олиш масалаларини муҳокама қилиб олишдан иборат.

Тадбирда тўй ва маъракаларни ташкил этишда исрофгарчиликларнинг олдини олишда жамоатчилик, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг, нодавлат ташкилотларининг илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг таъсири масалалари кенг муҳокама қилинди.

Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, туйлар ва маракалардаги сарф-ҳаражатларни қисқартириш мақсадида маҳаллий ҳокимият органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар кутилган натижани бермаяпти. Сўнгги йилларда юзага келган вазиятни эътиборга олган ҳолда диний уламолар, имом-хатиблар аҳоли орасида маросимларда исрофгарчиликка йўл қўйиб бўлмаслиги, ислом динида тўйлар ва маъракаларда катта сарф-ҳаражатлар оқланмаслиги ҳақида тушунтириш ишларини фаоллаштирдилар. Бироқ, аҳолининг аксарият қисми орасида кўп сонли меҳмонлар таклиф этилиши – бу саҳийлик белгиси ва имкон қадар кенгроқ одамлар доирасига хабар қилишга доир фикр анъанавий тус олган, бу эса хурсандчиликни билдириш билан бирга никоҳ муносабати билан ўтказиладиган тантананинг бош мақсадига айланмоқда. Натижада оилалар юзага келган қўштирноқ ичидаги анъаналарга мос бўлиш учун даромадларига яраша эмас балки, катта сарф-ҳаражатлар қилмоқдалар. Тўйларни бу тарзда ўтказиш эса, оилаларни бир неча йиллар давомида қарз тўлашга мажбур қилмоқда. Анъанавий жамиятларда ҳаддан ташқари дабдаба тўйлар ва маъракаларни ўтказиш муаммоси энг долзарб масала бўлиб қолмоқда, бунда диний қоида-меъёрлар билан бирга маҳаллий урф-одатлар ҳам кучли таъсир ўтказмоқда.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан кўп йиллар давомида тўпланган катта маблағлар 3-4 соатда ўтиб кетадиган тўй маросимларининг бировларга кўз-кўз қилиш учун ўтказилаётганини таъкидланди. Аслида оқилона тарзда тўй ўтказиб, тежалган маблағларни оила саломатлиги ва фаровонлиги, болалар таълим-тарбиясига сарфлаш мумкин эди. 

Марказий Осиё минтақаси мамлакатларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан чоралар кўриш, шунингдек, қонунлар қабул қилиш орқали тўй-маросимларни тартибга солиш тажрибаси мавжуд, уларда тўйга таклиф этилган меҳмонлар сони, келин-куёв учун хизматдаги автомобиллар сони ва маърака дастурхонидаги таомлар сони каби кўрсаткичлар тартибга солинган. Тўй ва маъракалар ўтказилиши устидан назорат қилувчи махсус комиссиялар фаолият юритмоқда, улар томонидан зарур ҳолларда қатъий чоралар амалга оширилади.

Бугунги кунда аҳоли ўртасида фаол доимий тушунтириш-тарғибот ишлари омма онгига таъсир ўтказишнинг бош воситаси эканини ҳисобга олиб, жамоатчилик дабдабали тантаналарга фаол қарши чиқмоқда. Афсуски, тушунтириш чоралари ҳар доим ҳам кутилган натижани бермаяпти, чунки “мумкин бўлган” ва “ортиқча исрофгарчилик” тушунчалари ўртасидаги чегарани белгилашда муайян мураккабликлар мавжуд. Бунинг устига одамлар аксарият ҳолларда анъаналар айнан уларга келганда узилиб қолишини истамаяпти.

Амалий фикр-мулоҳазалар ва таклифлар ўртага ташланган тадбир давомида иштирокчилар томонидан тушунтириш ишлари ёки бошқа таъсир чоралари зарурлиги ва самарадорлигига доир масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек, оилавий тантаналар, тўй ёки маърака маросимларини ўтказаётган оилалар сарф-ҳаражатларини қайдай йўл билан енгиллаштириш ҳақидаги масала муҳокама этилди.

Давра суҳбати иштирокчилари томонидан ушбу соҳада давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари самарадорлигини ошириш борасида таклифлар берилди.

Барча тадбир иштирокчилари тўй маросимлари, оилавий тантаналар ва маъракаларни ўтказишда ортиқча исрофгарчиликларни олдини олиш мақсадида жамоатчилик таъсирининг самарали чора-тадбирларини ишлаб чиқиш зарурлиги борасида ягона фикрга келдилар.




Кўришлар сони: 6402

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2018
Депутатларнинг эътирози ва жиддий танқидига учраган қонун лойиҳаси янги ном билан қайта кўриб чиқилди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида «2019...

10.12.2018
Қонун лойиҳаси парламент аъзоларининг эътирозига, жиддий танқидига сабаб бўлди

2018 йил 10 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис...

07.12.2018
Тараққиётимизнинг мустаҳкам кафолати

“Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компаниясида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигинин...

Тадбирлар тақвими