Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қишлоқ ҳўжалигида меҳнат муҳофазаси

Қишлоқ ҳўжалигида меҳнат муҳофазаси

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, иқитисодиётни ривожлантириш, ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш каби бир қатор масалалар алоҳида эътироф этилган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамкорлигида республикамиз ҳудудларида «Қишлоқ ҳўжалигида меҳнат муҳофазаси» мавзуида сайёр семинарлар ўтказилмоқда.

Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида ўтказилган семинарда бугунги кунга қадар Халқаро меҳнат ташкилотининг 14 та конвенцияси Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилингани, мамлакатимизда ходимлар учун муносиб меҳнат шароитлари яратиш учун асос бўлган қатор миллий қонун ҳужжатларининг ва ратификация қилинган конвенцияларнинг ижросига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда 2017 йил октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тегишли Қарори билан Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича парламент комиссияси тузилганлиги, комиссия аъзолари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Меҳнат муносабатлари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини тартибга солувчи қатор қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар, жумладан Меҳнат кодекси, 15 та қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 17 та қарори, 300 га яқин меҳнат ва ишлар хавфсизлигига оид қонун ҳужжатлари мавжуд бўлиб, унда меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз бериши мумкин бўлган ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланиши олдини олиш ишларида иш берувчи ва ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ нормаларда ўз аксини топган.

– Бугунги тадбирдан кўзланган мақсад, Ўзбекистон Республикасида меҳнат муҳофазасига оид миллий қонунчилик асослари, шунингдек Халқаро меҳнат ташкилотининг ратификация қилинган конвенциялари ҳақида тушунтиришлар бериш, шунингдек янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг ижросини таъминлашда аграр соҳада ишлаётган ходимлар эътиборини кучайтириш, меъёрий ҳужжатларга амал қилиниши устидан давлат ва жамоат назоратини олиб борилишида ижтимоий шерикликни мустаҳкамлашдан иборатдир, – дейди Қуйи палатанинг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Мавлуда Хўжаева.

Семинарда Ўзбекистон Фермерлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзо фермер хўжаликларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш, фермер хўжаликларида меҳнат муҳофазаси ишларини ташкил этиш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ва масъул ташкилотчилар томонидан тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга тегишли жавоблар берилди.

Семинар ўзаро савол-жавоблар, бахс-мунозаралар асосида қизиқарли ўтди.


Кўришлар сони: 11433

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими