Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ахборот соҳасида фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Ахборот соҳасида фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси билан Ўзбекистон Миллий медиа Кенгаши ўртасида ҳамкорлик бўйича Меморандум имзоланди.

Мақсад мамлакат парламентининг ихтисослашган қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий медиа кенгаши ўртасида миллий ахборот жамиятини ривожлантириш, миллий ахборот сиёсатини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик ва биргаликда ҳаракат қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ўрнатишдан иборатдир.

Ҳамкорлик бўйича меморандумни имзолаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси Илхом Абдуллаев ва Ўзбекистон Миллий медиа кенгашининг кузатув кенгаши раиси Алишер Хаджаев таъкидлаганларидек, ҳамкорликнинг йўналишлари белгилаб олинди. Ахборот соҳасида самарали меъёрий-ҳуқуқий базани шакллантиришда кўмаклашиш, ахборот жамиятини ривожлантириш масалаларида давлат ва жамият ўртасида конструктив мулоқотларни таъминлаш, миллий медиа-контентни ривожлантириш учун шароитларни шакллантириш шулар жумласидандир.


Томонлар ахборот соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, жумладан телерадиоузатиш, реклама бозорини такомиллаштиришга йўналтирилган таклиф ва тавсияларни тайёрлашда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация масалалари қўмитаси меморандумда кўзда тутилган мақсадларни амалга ошириш доирасида Миллий медиа кенгаши экспертлари, жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларини ахборот соҳасини тартибга солувчи қонунлар ижроси ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш тадбирларига фаол жалб қилишни режалаштирмоқда.




Кўришлар сони: 4198

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.02.2019
ОИВ-инфекцияси профилактикаси борасидаги вазият қандай?

Ҳозирги кунда мамлакатда 140 дан зиёд «ишонч хоналари» мавжуд бўлиб, улар аҳолининг ОИВга нисбатан...

20.02.2019
Тиббий кадрлар таъминоти 88,8 фоизни ташкил қилиши нимани англатади?

Ўрганиш чоғида ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир туманда аҳоли хонадонларида бўлиб, сурункали касалликларга...

20.02.2019
Соғлом ҳаёт сари ташланган қадам

– Ҳар қандай давлатнинг энг муҳим бойлиги мамлакат аҳолисининг саломатлиги, миллат генофондининг м...

Тадбирлар тақвими