Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

ОАВ соҳасида ўзини ўзи бошқаришнинг самарали усуллари муҳокама қилинди

ОАВ соҳасида ўзини ўзи бошқаришнинг самарали усуллари муҳокама қилинди

“Тараққиёт стратегияси” маркази Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликда “Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш: ОАВ соҳасида ўзини ўзи бошқаришнинг самарали усуллари” мавзуида семинар ташкил этди.

Унда сўзга чиққанлар, Ўзбекистонда янги тараққиёт стратегиясини белгилаш жараёнида барча соҳалар қатори ОАВ ривожига муҳим ва таъсирчан омил сифатида алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Бугунги кунда мамлакатимизни демократлаштириш ва модернизациялаш жараёнида фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлигини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда оммавий ахборот воситаларининг Конституция ва бошқа қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш муҳим аҳамият касб этади.

Семинарда ОАВ соҳасида ўзини ўзи бошқаришнинг самарали усуллари бўйича Буюк Британия тажрибаси тақдим этилди ҳамда мазкур соҳага оид қонунчилик базасини янада такомиллаштириш борасида сўз юритилди. ОАВ соҳасида ўзини ўзи бошқарувчи мустақил идораларни ташкил этиш орқали журналистлар фаолиятида ўзини ўзи бошқариш механизмларини жорий этиш муҳимлиги, шунингдек, журналистлар касбий уюшмаси томонидан Ҳаракатлар этика кодексини қабул қилиш масалалари муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ва “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлари лойиҳалари www.parliament.gov.uz сайти орқали жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган. Жумладан, “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга журналистларнинг касбига оид одоб-ахлоқ қоидаларини жамлаган янги модда киритиш таклиф этилмоқда. Миллий журналистика соҳасида этика институтининг жорий этилиши инсон шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлигини таъминлаш ва одоб-ахлоқ меъёрларини изга солиш йўлидаги янги қадам бўлади.

Шунингдек, ахборот манбаси томонидан ўз номини ошкор этмаслик шарти билан ихтиёрий равишда маълум қилинган махфий хабар, факт ёки воқеалар журналистика соҳасининг сири ҳисобланиши белгиланмоқда. Бундан ташқари, давлат ташкилотларига ОАВ сўровига бир ҳафта давомида жавоб қайтариш мажбурияти юкланмоқда.

Семинарда журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.


Кўришлар сони: 5486

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.02.2019
ОИВ-инфекцияси профилактикаси борасидаги вазият қандай?

Ҳозирги кунда мамлакатда 140 дан зиёд «ишонч хоналари» мавжуд бўлиб, улар аҳолининг ОИВга нисбатан...

20.02.2019
Тиббий кадрлар таъминоти 88,8 фоизни ташкил қилиши нимани англатади?

Ўрганиш чоғида ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир туманда аҳоли хонадонларида бўлиб, сурункали касалликларга...

20.02.2019
Соғлом ҳаёт сари ташланган қадам

– Ҳар қандай давлатнинг энг муҳим бойлиги мамлакат аҳолисининг саломатлиги, миллат генофондининг м...

Тадбирлар тақвими