Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Мактабгача таълим – тарбиянинг муҳим босқичи

Мактабгача таълим – тарбиянинг муҳим босқичи

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссия билан ҳамкорликда“Мактабгача таълим: давлат талаблари, эҳтиёж, замонавий шакллар” мавзусида семинар ташкил этилди. Унда асосий эътибор мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотларга оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Тадбирда Мактабгача таълим, Халқ таълими, Молия, Иқтисодиёт, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, “Давархитектқурилиш” қўмитаси, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, вилоят, туман, шаҳар мактабгача таълими бўлимлари мудирлари, мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари, “Мактабгача таълим”, “Халқ таълими” илмий-методик журнали таҳририяти ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Вазирлар Маҳкамасининг 18 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарорларида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан табдиқ этилаётган таълимнинг янги механизмларини жорий этилиши юзасидан муҳокамалар ўтказилди.

Таъкидланганидек, ўтган қисқа вақт мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, «Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги фармон ва қарорлари, шунингдек, “Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган Дастури ҳамда республикада мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» асосида тизимли ишлар йўлга қўйилди. Хусусан, худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фуқароларнинг мактабгача таълим тизимига бўлган қизиқишларининг юқорилиги, давлат ва хусусий секторнинг уйғунлашуви, мактабгача таълим тизимидаги туб ўзгаришлар болаларнинг соғлом ва баркамол этиб тарбиялашга хизмат қилиши муҳим аҳамият касб этмоқда.

Малакатимиз Президентининг Парламентга Мурожаатномасида ҳам таъкидланганидек, 2017 йилда янги таълим муассасаларини қуриш, мавжудларини таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилди. Натижада 107 та мактабгача таълим муассасаси реконструкция қилинди ва қурилди, 195 та боғча капитал таъмирланди.

2018 йил 1 январдан бошлаб, 5 йил давомида инвестиция шартларини бажариш шарти билан “ноль” қийматда биноларнинг берилиши ҳамда хусусий инвесторларнинг ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган биноларда ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг 2023 йил 1 январгача фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун тўловнинг 50 фоизи давлат бюджети ҳисобидан тўланиши, боғчалардаболаларни соғлом овқатлантириш ва уларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини таъминлаш мақсадида 2018 йилдан бошлаб ҳар бир мактабгача таълим муассасасига 10-15 нафар фермерни сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини арзон нархларда етказиб бериш учун бириктирилиши, болалар боғчаларига тайёр сифатли иссиқ овқат етказиб берадиган давлат корхонаси ташкил этилиб, “Кетринг” хизматини йўлга қўйиш механизмининг ишлаб чиқилиши биринчи навбатда мактабгача таълим тизими фаолиятини тубдан ўзгартирса, иккинчидан болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига қамровини кескин ошириши табиий.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан жорий йилнинг январ ойида ҳудудларни ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш юзасиданўрганишлари давомида бу борада амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, айрим муаммолар ҳам мавжудлиги аниқланганлиги қайд этилди.

Аниқланган муаммоларни бартараф этиш, мазкур масалада вилоят, шаҳар, туман мактабгача таълим бўлимлари масъулиятини ошириш, мактабгача ёшдаги болаларни қамровини оширишни таъминлаш, нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этишда парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир якунида нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш, мактабгача таълим муассасаларини аттестация ва аккредитация қилиш жараёнларини содалаштириш, соҳанинг норматив-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим тизимида нодавлат секторни ривожлантириш, давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш механизмларини изчил тадбиқ этилишини, “Мактабгача таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди, – деб таъкидлайди қўмита аъзоси Одинахон Жамолдинова.


Кўришлар сони: 924

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.02.2018
Қонунчилик палатаси делегацияси Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан амалий мулоқотлар олиб бормоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги па...

23.02.2018
Ҳудудларда ўрганишларни давом эттираётган депутатлар нима дейди?

– Олтинкул туманида 26 та мактабгача таълим муассасалари мавжуд. Уларда 2622 нафар 3-7 ёшли болалар...

23.02.2018
Ўзаро манфаатли алоқалар янада мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Корея Республикаси...

Тадбирлар тақвими