Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Техник регламент қоидалари бузилганлиги учун жавобгарлик белгиланмоқда

Техник регламент қоидалари бузилганлиги учун жавобгарлик белгиланмоқда

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида қонун ижодкорлиги жараёни қизғин кечмоқда. Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида қуйи палатага киритилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар кириш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасига Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан масъул қилиб белгиланган Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасида ишчи гуруҳи томонидан мазкур ҳужжат биринчи ўқишга тайёрланмоқда.

Таъкидлаш жоиз, мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтириш бўйича олиб борилаётган сиёсатнинг маҳсули ўлароқ, ишлаб чиқарувчиларимизнинг янги технологиялар билан таъминланиши, маҳсулот ва хизматларнинг ҳавфсиз ва рақобатбардош, экспортбоп бўлишига янгича ёндашиш бугунги кунинг муҳим талабларидан биридир. Шу маънода, киритилаётган қонун лойиҳаси техник регламентларга риоя қилиш устидан самарали давлат назоратини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги ва “Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги қонунларининг нормаларини тўлақонли амалга оширишни таъминлашни кўзда тутади.


– Ҳозирда қўмитамиз томонидан биринчи ўқишга киритишга ҳозирлик кўрилаётган қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг бир қатор моддаларига қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда, – дейди қўмита аъзоси Жамила Ниязова. – Хусусан, техник регламентлар талабларини, шунингдек, маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш органлари ва аккредитация қилинган синов лабораториялари (марказлар) томонидан сертификатлаштириш қоидалари бузилганлиги учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Қўмита аъзолари мазкур соҳадаги хорижий тажрибани таҳлил қилишга алоҳида эътибор каратмоқда. Шу билан бирга бу борадаги мавжуд амалиёт ўрганиляпти. Таъкидлаш жоиз, амалдаги қонунчиликда фақатгина тайёрловчиларга (тадбиркорларга) маҳсулотни мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Ушбу қоидалар сертификатлаштириш органлари ва аккредитация қилинган синов лабораториялари (марказлар) томонидан бузилган ҳолларда эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда уларни маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилмаган. Амалиёт шуни кўрсатадики, 2017 йилнинг 10 ойи даврида мувофиқликни баҳолаш ва техник жиҳатдан тартибда солиш соҳасида талабларни бузганлик учун 48 та сертификатлаштириш органлари ва 75 та синов лабораторияларининг аккредитация тўғрисидаги гувоҳномаларининг амал қилиши тўхтатиб турилди, 19 та сертификатлаштириш органлари ва 6 та синов лабораторияларининг аккредитация тўғрисидаги гувоҳномалари амал қилиши тугатилди. Ушбу маълумотлар сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари томонидан ўрнатилган тартиб бузилаётганлиги ва ушбу ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик масасасарини киритиш лозимлигидан далолат беради.


Шу кунларда мазкур қонун лойиҳасини биринчи ўқишга киритиш юзасидан сиёсий партиялар фракциялари ва Қонунчилик палатасидаги барча қўмиталарнинг хулосалари олинмоқда.


Кўришлар сони: 4079

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.10.2018
Иссиқлик таъминоти туб ўзгаришларга муҳтож

Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш сифати қанча ошса, одамларга шунча қулайлик яратилиб, аҳолининг...

22.10.2018
2 минг мурожаатдан қанчаси ҳал қилинди?

Ҳисобот даврида фракциянинг 32 марта кенгайтирилган йиғилиши ўтказилиб, партия электорати манфаатла...

22.10.2018
Адолат принципи устуворлик касб этмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари қонун ижодкорлиги ф...

Тадбирлар тақвими