Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

2018 йилдаги устувор вазифалар белгилаб олинди

2018 йилдаги устувор вазифалар белгилаб олинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2017 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда 2018 йилда белгиланган устувор вазифаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзолари, қўмита ҳузуридаги Эксперт гуруҳи аъзолари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси,  Ногиронлар жамияти ва мутасадди идора ва ташкилотлар, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, Қўмита ўз фаолиятини 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳамда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан 2017 йил 12 июлда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар асосида олиб борди.

Ҳисобот даврида, Қўмита масъул этиб белгиланган 4 та қонун лойиҳаси устида иш олиб бориб, уларнинг 2 таси ўтган йилда қабул қилинди ҳамда 2 та қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг ялпи йиғилишларида 1-ўқишда қабул қилинди.

Шунингдек, Қўмита аъзолари томонидан “Наркологик ёрдам тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, мутасадди вазирлик ва идораларга келишиш учун юборилди.

Бундан ташқари, “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ҳам тегишли вазирликлар билан амалий ишлар олиб борилди.

Анжуман давомида Қўмитанинг амалдаги қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан назорат-таҳлил фаолиятига ҳам тўхталиб ўтилди. Йил давомида 16 та назорат-таҳлил ишлари ўтказилган. Хусусан, Қўмита аъзолари томонидан “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги, “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги, “Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларнинг ижроси турли ҳудудларда назорат-таҳлил тартибида ўрганилди ва уларнинг натижаси Қўмитанинг кенгайтирилган йиғилишида ҳамда сайёр йиғилишларида тегишли тартибда муҳокама этилди.

Яна бир муҳим тадбир сифатида Қўмита масъуллигида 2017 йилда Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “2017 йил учун аҳоли бандлиги дастури бажарилишининг бориши тўғрисида”ги, Соғлиқни сақлаш вазирининг ҳамда 13 та ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолияти юзасидан ахборотининг эшитилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари, Қўмита томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилиш, бандлигини ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш каби муҳим йўналишларга оид 28 та амалий тадбирлар ташкил этилди.

Қўмита аъзолари томонидан тегишли вазирлик ва идораларга, маҳаллий ҳокимликларга 28 та депутатлик сўровлари ҳам юборилиб, ҳудудлардаги айрим муаммоларни ижобий ҳал этишга эришилди.

Шу билан бирга, анжуман давомида Қўмита томонидан 2018 йилда белгилаб олинган устувор вазифаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Қўмитанинг жорий йилдаги фаолиятининг асосий йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифаларга қаратилди.

Хусусан, Қўмита 2018 йил давомида қонун ижодкорлиги фаолиятида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат дастурида белгиланган “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этади.

Бугунги кунда халқимиз ижтимоий ҳаётида долзарб бўлиб турган меҳнат муносабатларига оид қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан Қўмита томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Қўмита яна бир муҳим масала, яъни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғининг «Қонун ҳужжатларига мувофиқ ногиронликни белгилаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги режалар тўғрисида”ги ахборотини Қўмитанинг кенгайтирилган йиғилишида эшитишни режалаштирмоқда. Мақсад тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ҳамда тиббий-маслаҳат комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш борасида Республика тиббий ижтимоий экспертиза инспекцияси томонидан амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш ва соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдир.

Қўмита фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланган «2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури» доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқаролар, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар вакиллари, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчилари бандлигини таъминлаш ҳамда мавжуд муаммоларнинг ечими юзасидан тегишли чора-тадбирларни белгилаш мақсадида дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини Хоразм ва Наманган вилоятлари мисолида ўрганиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури”нинг ижроси юзасидан ахборотини эшитиш каби муҳим вазифалар режалаштирилган.

Бугунги кунда меҳнатни муҳофаза қилиш тизимида ягона давлат сиёсатини юритиш, ходимларнинг меҳнат қилиш жараёнида соғлиғини сақлаш борасидаги қулай ва ҳавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, бу борада профилактика тадбирларини олиб бориш ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Қўмита томонидан “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг ижро этилиши ҳолати назорат-таҳлил тартибида Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари мисолида, Халқаро меҳнат ташкилотининг “Энг кичик ёш тўғрисида”ги 138-сонли Конвенцияси ижросини назорат-таҳлил тартибида Тошкент вилояти мисолида ўрганиш белгиланган. Бу эса ўз навбатида фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини қонун ҳужжатларига ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқлигини таъминлаш борасида таъсирчан парламент назоратини йўлга қўйишга имкон беради.

Анжуман, Қўмитанинг 2018 йилдаги фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан фикрлар ҳамда амалий таклифлар берилган ҳолда конструктив руҳда ўтди.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан мамлакатимизда ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар юзасидан берилган саволларига батафсил жавоблар берилди.


Кўришлар сони: 6407

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.08.2018
НОРМА ИЖОДКОРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 8 августда қабул...

15.08.2018
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси муҳокама этилди

Қайд этилганидек, Ҳаракатлар стратегиясининг тизимли амалга оширилиши юртимиз иқтисодиётида таркибий...

15.08.2018
ЎзЛиДеП фракцияси Давлат бюджетининг ижросини қандай баҳолади?

2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида кўчмас мулк объектларини ва ер майдонларини ялпи хатловд...

Тадбирлар тақвими