Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Аграр соҳани барқарор ривожлантириш йўлида

Аграр соҳани барқарор ривожлантириш йўлида

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан  2017 йилдаги фаолият якунлари ва истиқболдаги режаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Қўмита раиси Т.Эшназаров тадбир иштирокчиларига қўмитанинг ўтган йилдаги фаолияти тўғрисида ахборот бериб, қўмита фаолияти “Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июль депутатлар иштирокидаги видеоселектор йиғилишидаги дастурий вазифалардан  келиб чиққан ҳолда амалга оширилганлигини таъкидлаб ўтди.

Матбуот анжуманида қўмита ўз қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолиятини Давлат раҳбари томонидан тасдиқланган Давлат дастури доирасида босқичма-босқич амалга оширганлиги қайд этилди.

Матбуот анжуманида таъкидлаб ўтилганидек, қўмита аъзоларининг иштирокида 13 қонун ҳужжатлари, шу жумладан 2 та янги қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилди ҳамда 11 та қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. 13 та қонун ҳужжатларидан 6 таси қўмита аъзоларининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилди.

Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган қонунлар жумласига «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 223-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 338-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҳамда янги «Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунларни киритиш мумкин.

“Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси талабидан келиб чиққан холда қўмита «Уруғчилик тўғрисида»ги Қонуннинг Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида ижро этилиши ҳолатини  ўрганиб чиқди. Қўмита даражасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосарининг “Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси юзасидан ахбороти эшитилди.

Қайд этилганидек, Қўмита аъзолари “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да жойларда аҳоли билаш учрашувлар ўтказиб, ҳудудларни ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан ўтказилган ўрганишларда иштирок этдилар. Ўтказилган учрашувлар якуни ва аниқланган камчиликлар асосида, қўмита аъзолари томонидан давлат ҳокимяти ва бошқаруви органларига 70 та депутатлик сўрови юборилди.

2017 йилда қўмита аъзолари томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг 250 дан ортиқ мурожаатлари кўриб чиқилиб, уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот вакилларининг саволларига тегишли жавоблар берилди.


Кўришлар сони: 10659

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими