Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида муҳим қадам

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида муҳим қадам

Жорий йилнинг 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан  “Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенция низомининг ижро этилиши юзасидан Ўзбекистон Республикасининг бешинчи миллий маърузаси” юзасидан қўмита эшитуви бўлиб ўтди.

 Йиғилишда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Қўмитасининг экспертлар гурухи аъзолари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий маркази масъул ходимлари, Олий Суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Адлия вазирлиги вакиллари ҳамда маҳаллий ва марказий ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда таъкидланганидек,  бугун мамлакатимиз инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқ нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш, инсон ҳуқуқлари соҳасида зиммасидаги халқаро шартномавий мажбуриятларни сўзсиз бажариш бўйича дунёнинг етакчи давлатлари қаторидан жой олган. Ўзбекистон халқаро ҳуқуқнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида бевосита инсон ҳуқуқларига оид 70 дан ортиқ универсал ва минтақавий халқаро шартномалар, шу жумладан БМТнинг 10 та асосий шартномаси иштирокчиси ҳисобланади.

1984 йил 10 декабрда қабул қилинган “Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенция” ҳам шулар жумласидандир.

Ушбу конвенциянинг иштирокчи давлатлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низомида эълон қилинган принципларга мувофиқ, инсонлар оиласи ҳамма аъзоларининг тенг ва ажралмас ҳуқуқларини тан олиш эркинлик, адолат ва умумий тинчликнинг асоси деб тан олинганини назарда тутади.

Тадбирда юқорида қайд этилган халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва тамойиллари ҳамда мамлакат Конституциясидан келиб чиққан ҳолда “Ўлим жазосининг бекор қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилиниб, мамлакатимизда 2008 йил 1 январдан эътиборан ўлим жазоси амалда бекор қилингани алоҳида қайд этилди.

Иштирокчилар айниқса, сўнгги икки йилда бевосита Президент Шавкат Мирзиёев ташуббуси билан инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли таъминлаш борасида амалий ҳаракатлар янда кучайгани, давлатимиз раҳбарининг бу борада  қабул қилган 2017 йил 30 ноябрь куни “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бугунги кунда ўта долзарб ҳужжат сифатида муҳим аҳамият касб этишига эътибор қаратдилар.

Қўмита аъзолари  мазкур фармоннинг моҳиятига тўхталиб,  Жиноят-процессуал кодексида тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардан ташқари, судларда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши принципини чеклайдиган қўшимча талабларни жорий этишнинг тақиқланиши мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида улкан қадам бўлганини таъкидлаб ўтдилар.

Президентимизнинг Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан эълон қилинган 2 700 нафар судланганларни афв этиш тўғрисидаги Фармони ҳам ана шу инсонпарвар сиётсатнинг юксак намунасидир.

Депутатлар Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида алоҳида тўхталиб ўтган, Ўзбекистонда ҳибсга олинган ва жиноий жавобгарликка тортилган шахсларга нисбатан қийноққа солиш, руҳий ҳамда жисмоний босим ўтказиш, бошқа ғайриинсоний зўравонликка мутлақо йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги фикрлари бевосита парламент, хусусан, депутатлар зиммасига ҳам улкан масъулият юклашини, бу борадаги қонунлар ижросини назорат-таҳлил тартибида доимий ўрганиб бориш фаолиятнинг асосий йўналишларидан бири бўлиши лозимлиги юзасидан ўз фикрларини баён қилдилар. 

Тадбирда шунингдек, иштирокчилар томонидан соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимига оид фикр-мулоҳазалар, амалий таклифлар билдирилди. Очиқ ва конструктив руҳда ўтган йиғилиш ниҳоясида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 2648

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.04.2018
Қўмита фуқароларнинг пенсия таъминоти масалаларига мутахассислар эътиборини жалб қилди

Давра суҳбатида келтириб ўтилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда Пенсия жамғармаси тизимида 3,3...

18.04.2018
Қонун лойиҳаси юзасидан депутатларни ўйлантирган саволлар муҳокама этилмокда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир қатор қонунлар, жумладан Ўзбекистон Ре...

17.04.2018
ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига 40 та депутат сўрови юборилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан брифинг ўтказилди. Унда фракциянинг...

Тадбирлар тақвими