Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Янги қўмитанинг иш-режаси лойиҳаси муҳокама қилинди

Янги қўмитанинг иш-режаси лойиҳаси муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 12 декабрдаги мамлакатимиз тиббиёт соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда “Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни янада яхшилаш, халқимизни тиббиёт тизими фаолиятидан рози қилиш – барчамизнинг энг муҳим вазифамиздир” деб таъкидлаган эди.

Давлатимиз раҳбарининг шу ва Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда жорий йилнинг 9 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Фуқаролар соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қўмитанинг 2018 йилга мўлжалланган фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб олиш масаласи муҳокама этилди. Шу боис тадбирга тиббиёт соҳаси мутхассислари ва экспертлар ҳам жалб этилиб, уларнинг тизимни янада такомиллаштиришнинг муҳим йналишлари юзасидан фикрлари олинди.

Йиғилишда бугунги кунда Президентимиз ташаббуси билан аҳоли соғлиғини сақлаш, жамиятимизда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш, оилаларда, маҳаллаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш бўйича муҳим тадбирлар ўтказилаётганлиги, бу борада мутлақо янги тизим барпо этилганлиги, Қўмита ўз фаолиятини шу нуқтаи-назардан келиб чиқиб ташкил этиши мақсадга мувофиқ бўлиши алоҳида таъкидланди.

– Мамлакатимиз раҳбари таъкидлаганидек қўмита аъзолари энди ишни кабинетда ўтириб қоғозда эмас, балки амалда, жойларда, ҳар бир тиббиёт муассасасига кириб, уйма-уй юриб ташкил қилишади. – дейди Қўмита раиси И.Хажиев. Бугунги йиғилишимизда бизфаолиятимизнинг энг асосий жиҳатларини келишиб олдик. Хусусан, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тизимида кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш борасида олиб борилаётган парламент, депутатлар ва жамоатчилик назорати самарадорлигини янада ошириш, тиббиёт муассасаларида мутахассис кадрлар етишмовчилиги билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш ва аҳолига ихтисослашган тиббий хизматлар кўрсатиш самарадорлигини кўтариш шулар жумласидандир. Яна шунингдек, Қўмитамиз аъзолари соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш, тиббиёт соҳасида замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш ҳамда бугунги кунда долзарб бўлиб турган аҳолининг тиббий маданиятини ошириш борасидаги ишларнинг амалий натижаларини ошириш чораларини кўришга келишиб олдик.

Йиғилишда иштирок этган хусусий тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар томонидан хусусий тиббиёт соҳасига хориждан инвестициялар ва юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, хусусий тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш учун имтиёзли кредитлар ажратилишини кенгайтириш, тиббий туризм ва тиббий хизматлар экспортини йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш бўйича таклифлар билдирдилар.

Қўмитанинг яқин 2018 йилга мўлжалланган йўналишлари ҳамда вазифалари тиббиёт соҳаси мутахассислари, экспертлар даражасида муҳокама қилинди ва констуктив таклифлар олинди. Йиғилиш якунлари бўйича қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 246

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.01.2018
Ўзбекистон – Грузия: парламентлараро ҳамкорлик кенгаймоқда

Жорий йилнинг 22 январь куни Грузия парламенти раиси Ираклий Кобахидзе бошчилигидаги делегация Ўзбекистон...

19.01.2018
Парламент аъзолари муаммоларни бартараф этишда мутасадди ташкилотларга кўмаклашмоқда

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзола...

18.01.2018
Мурожаат жойида ҳал этилди

Депутат Умид Сулаймонов ҳам сайловчиларнинг мурожаатлари юзасидан учрашувлар ташкил этиб, кўтарилга...

Тадбирлар тақвими