Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Янги қўмита фаолият йўналишларини белгилаб олмоқда

Янги қўмита фаолият йўналишларини белгилаб олмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасинининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қўмита аъзолари ташкилий масалаларни муҳокама қилиб олдилар. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида Қонунчилик палатасида соғлиқни сақлаш масалалари бўйича алоҳида қўмита ташкил этиб, унинг аъзолари асосан ҳудудларда фаолият кўрсатиши таклифидан келиб чиқиб, аҳолини ўйлантираётган масалалар юзасидан бевосита ҳудудларда фаолият юритиб, тиббиётни аҳолига яқинлаштириш борасида аниқ таклифлар тайёрлаш, уларнинг натижаларига эътибор қаратиши, бу борадаги қонун ижодкорлиги жараёнини фаоллаштириш билан бирга, соҳага доир қонунлар ижросини ўрганишга алоҳида эътибор қаратиш каби муҳим масалалар белгилаб олинди.

Шунингдек, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш, шунингдек ушбу соҳада қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш ҳамда парламент ва депутатлар назоратини амалга ошириш мақсадида қўмита аъзоларини ҳар бир ҳудудга бириктириш ҳамда асосан ҳудудларда фаолият кўрсатиш бўйича аниқ бир тизимни жорий этишга келишиб олинди.

Қўмита аъзолари соҳага оид мавжуд қонунларни инвентаризациядан ўтказиб, қонун ижодкорлиги жараёнида инновацион ғоялар ва технологияларга алоҳида эътибор қаратиши, бунда ушбу ҳужжатларнинг аҳоли ўртасида кенг муҳокамасини ташкил этиш, энг асосийсиси соғлиқни сақлаш соҳасида қабул қилинадиган қонунлар халқимиз манфаатларини тўла акс эттириши ва оддий одамлар буни ўз ҳаётларида тўла ҳис қилишларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан фикрлар билдириб ўтдилар.

Қайд этиб ўтилганидек, давлатимиз раҳбарнинг соҳани янада такомиллаштириш юзасидан қатор фармон ва қарорлари қабул қилинди. Ушбу муҳим ҳужжатларнинг жойлардаги ижросини ўрганиш, аниқланган муаммо ва камчиликлар юзасидан ижро ҳокимияти олдига масалани қатъий қўйиш орқали уларни ҳал этиш Қўмита назорат-таҳлил фаолиятининг асосий йўналиши бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида ушбу таклиф ва фикр-мулоҳазалар акс этган қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 5164

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.01.2019
Мурожаатномада белгиланган устувор вазифалар ижроси — муҳокама марказида

Олий Мажлис қошида Давлат бюджети бошқармасининг ташкил қилиниши бюджет ижросини парламент томонидан...

18.01.2019
Қўмита табиий ва суюлтирилган газдан оқилона фойдаланилиши юзасидан мониторинг ўтказди

2019 йил 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш...

18.01.2019
Парламент ҳузуридаги Давлат бюджети бошқармаси қандай бўлиши керак?

2019 йил 18 январь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси йиғилиши бўлиб...

Тадбирлар тақвими