Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланмоқда

Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланмоқда


Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган йиғилишда «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда мустақиллик туфайли жуда катта бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Шаҳарларимиз обод бўлиб, янги замонавий кўринишга эга бўлмоқда, кўплаб йўллар, кўприклар қурилиб фойдаланишга топширилмоқда. Амалга оширилаётган яратувчилик ишлари билан бир қаторда ўтган аждодларимиз руҳларини шод этиш, халқимиз урф-одатларини сақлаб қолиш, миллий анъаналаримизни кейинги авлодларга етказиш муҳим аҳамиятга эга. Бу соҳада Президентимизнинг бир қатор Қарор ва Фармонлари қабул қилинган бўлиб тарихий обидаларимиз қайта тикланиб, улар обод этилмоқда.

Шу билан биргаликда ҳали бу соҳада ечимини кутиб турган айрим муоаммолар ҳам мавжуддир.

Хусусан, бугунги кунда жамиятимизда дафн этиш ва дафн иши соҳасида юзага келадиган муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини яратиш зарурияти вужудга келди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори 2010 йил 1март куни қонун ташаббускорлиги хуқуқидан фойдаланган ҳолда «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритди.

Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 22 июнь куни биринчи ўқишда қабул қилинган эди. Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ишчи гуруҳи билан биргаликда қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида бир қатор ишларни амалга оширди.

Жумладан, қонун лойиҳасида марҳумнинг урф-одатларимизга мос равишда дафн этилиши кафолатларини белгиловчи, дафн этиш жойлари ва дафн ишини ташкил қилиш борасидаги муносабатлар ҳал этилди.

Бундан ташқари қонун лойиҳасида дафн этиш жойлари Ер кодексининг 64-моддасига асосан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бевосита тасарруфида бўлиши дафн этиш жойларида маросим ва ибодат иншоотларини барпо этиш, атрофларини тўсиқлар билан ўрашларини таъминлаши ҳамда қабр тошларини, панжараларни вайрон қилиш, шунингдек мурдани таҳқир этишини тақиқлайдиган нормаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда тайёрлаш жараёнида 250 дан зиёд таклифлар олинди, шунингдек гидрогеологик тавсифини, рельфи хусусиятларини, тупроқ таркибини, атроф табиий муҳитга тушадиган экологик юкнинг йўл қўйиладиган чегарасини инобатга олган ҳолда қурилиш қоидаларига, шунингдек санитария қоидалари ва нормаларини инобатга олиш лозимлиги ҳамда экологик ва санитария-гигеник экспертиза ўтказилиши шартлиги эса дафн этиш жойлари учун ер майдони танлаш ҳамда ажратишни тартибга олиш ва уларни узоқ муддат фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган нормалар такомиллаштирилди.

Қонун лойиҳасида Ўзбекистонда бошқа давлатлар қонунларида ўхшаши бўлмаган дафн этиш жойларининг сақланиши ва ободонлаштирилишини таъминлаш нормасини киритиш назарда тутилмоқда. Ушбу нормалар ўз мақсади билан ўта муҳимдир.

Биринчидан, дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштириш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига юклатилиши уларнинг маъсулиятини оширади.

Иккинчидан, дафн этиш жойларининг сақланишини молиялаштириш манбаларини белгилайди.

Учинчидан, дафн этиш жойларида уй ҳайвонларини боқиш ва мевали дарахтлар ўтқазишни тақиқлайди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши кўп йиллардан буён муоаммо бўлиб келаётган дафн этиш ва дафн иши масалаларини тартибга солишнинг хуқуқий асосини яратади.

Қонуннинг қабул қилиниши мавжуд камчиликларни бартараф этишга, дафн этиш жойларини сақланишига, ободонлашишига, ўтган аждодларимиз руҳларини шод этишга, ёшларимизни аънана ва урф-одатларимизга ҳурмат билан қараш руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Қонун муҳокамасида депутатлар, мутахассислар, олимлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Кўришлар сони: 7253

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими