Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Конституция — ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамиятини барпо этишнинг асоси

Конституция — ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамиятини барпо этишнинг асоси

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссия томонидан Конституция қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти тингловчилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқотлар давомида мустақил Ўзбекистон Конституцияси Ватанимиз тараққиётида ўзига хос янги даврни бошлаб берганлиги, у халқимизнинг истиқлол ва озодлик учун олиб борган машаққатли кураши натижаси, миллий манфаатларимиз ва интилишларимизга асосланган ва ҳалқаро ҳуқуқ нормалари билан қиёсланган муҳим манба эканлиги таъкидланди.

Тадбирда иштирокчиларга Олий Мажлиснинг Бош қомусимиз меъёрларини амалиётга тадбиқ этишдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида тегишли ахборотлар берилди, хусусан Конституцияга киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалар моҳияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, ўтган давр мобайнида Конституциямизда муҳрлаб қўйилган тамойил ва қоидалар негизида юртимизда миллий қонунчилик тизими барпо этилди. Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳияти юксалишига, ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилган самарали ислоҳотларга асос бўлди. Фуқароларимиз ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларнинг сиёсий фаоллигини оширишда ҳам Конституциянинг ўрни ва аҳамияти беқиёс эканини алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида ёшларга парламентдаги Ёшлар масалалари бўйича комиссиянинг мақсад вазифалари, бугунги кунда олиб бораётган ишлари ҳақида аторофлича маълумот берилди. Айниқса комиссиянинг мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имконият ва шароитлардан фойдаланиш даражасини ўрганишга, жойларда ёшлар масалалари бўйича олиб борилаётган ишларни доимий таҳлил қилиб тегишли тавсиялар ишлаб чиқишга оид истиқболдаги вазифалари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Мулоқотда иштирокчилар Қонунчилик палатаси фаолияти, янги қонун лойиҳаларининг мақсад ва вазифалари ҳақида маълумотлар олишди.


Кўришлар сони: 3092

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.02.2018
Мақсад – инсонлар ҳаётида вужудга келган муаммоларни қисқа муддатда бартараф этиш

–  Қорачўққи қишлоғидаги “Соҳибкор” маҳалласидаги аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар қилиб, уларнинг...

22.02.2018
Депутатларнинг жойларга чиқишидан аҳолига наф тегяптими?

– Олтинкўл туманидаги  Хондибоғи, Қайрима, Темирхўжа ва Маданий-меҳнат МФЙ ҳудудларида аҳоли...

21.02.2018
Депутатлар жойлардаги масалалар ечимида амалий кўмак кўрсатмоқда

Депутатлар туманни ўрганиш чоғида аҳоли томонидан ички йўлларнинг таъмирталаблиги юзасидан эътирозла...

Тадбирлар тақвими