Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Оила ва аёллар ҳуқуқларининг муҳим мезони

Оила ва аёллар ҳуқуқларининг муҳим мезони

Тошкент давлат педагогика университетида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияси томониданЎзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишлаб“Конституция – оила ва аёллар ҳуқуқларининг кафолати” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давлат ва жамият тараққиётининг ўзига хос кўзгуси бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш, ушбу муҳим бўғинда ижтимоий-маънавий соғлом муҳитни қарор топтириш, пировардида ўғил-қизларимизнинг онгу шуурига эзгулик, бунёдкорлик ғояларини чуқур сингдириш, бугунги мураккаб замонда уларни турли иллатлар ва мафкуравий хатарлардан асраш масалалари ғоят долзарб ҳисобланади. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида бу борадаги ишлар кўлами ҳамда суръати янада ортди.

Тадбирда комиссия аъзолари томонидан таъкидланганидек, оила ва оилавий анъаналарнинг халқимиз қадриятларида тутган ўрни беқиёс. Бугунги глобаллашув даврида ижтимоий-иқтисодий омиллар ўзгариб бораётган бир шароитда оила жамиятнинг ахлоқий асоси, маънавият ўчоғи, миллий анъана ва урф-одатларни асраб-авайлаш манбаи сифатида ижтимоий институт мақомини тобора мустаҳкамламоқда. Бош қомусимиз - Ўзбекистон Республикаси Конституциясига алоҳида “Оила” боби киритилди. Ушбу бобда оиланинг ижтимоий мақоми аниқ белгиланиб, оила жамиятнинг асосий бўғини, у жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги мустаҳкамланди. Конституциямиз асосида алоҳида Оила кодекси қабул қилинди. Бугун Конституциямизга таянган ҳолда қабул қилинган қонунлар, Президентимизнинг фармон ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари ҳамда бир қатор Давлат дастурлари оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.

Иштирокчилар Конституциямиз асосида қабул қилинган Оила кодекси ва тегишли қатор қонун ҳужжатлари оила институтини жамиятнинг бошқа ижтимоий тузилмалари ҳамда ҳаётимиздаги ўзгариш ва янгиланишлар билан уйғун тарзда равнақ топтиришда, унинг нуфузини янада оширишда ҳуқуқий асос вазифасини ўтаётгани алоҳида таъкидланди.

Оилада вояга етаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш масаласи кўп жиҳатдан ота-оналарнинг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва физиологик билимлари даражасига боғлиқ. Шу нуқтаи назардан, давра суҳбати давомида маҳалла ва ўқув юртларида ёшларнинг, айниқса, ёш оилалар аъзоларининг ижтимоий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий, тиббий, педагогик ва психологик соҳалардаги билимларини оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирларига кўпроқ этибор қаратиш лозимлиги юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Мазкур тадбирда навқирон авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда “Оила — маҳалла — таълим муассасаси” ҳамкорлиги тобора мустаҳкамланаётгани ва мазкур ҳамкорлик вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини кучайтириш, тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишда муҳим омилга айлангани қайд этилди.

Оила институтини мустаҳкамлашга қаратилган қонунлар, давлат ва ҳудудий дастурлар ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашда тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан биргаликда таълим муассасалари фаоллигини янада оширишга эътибор қаратилди.

Тадбир якунида оилада вояга етаётган ёш авлодда ота-онага, Ватанга меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш, маънавий-ахлоқий, миллий-маданий қадриятларни улар онги ва тафаккурига сингдиришда таъсирчан услублардан фойдаланиш, оила, маҳалла ва таълим муассасаларининг ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашдаги ролини, оилавий тарбия жараёнида миллий қадриятларнинг аҳамиятини янада ошириш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлиги таъкидлаб ўтилди.


Кўришлар сони: 504

Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.12.2017
“Адолат” СДП фракцияси: Илм-фан, инновацияларни кенг қўллаб-қувватлаш — бош мақсадимиз

Эътироф этилганидек, 2018 йилда ҳам аввалги йиллар сингари Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг...

12.12.2017
Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг устуворлиги сақлаб қолинади

Депутатлар томонидан 2018 йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш хақи тўловлари, пенсиялар, ...

12.12.2017
Мамлакат бюджетининг ижроси билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинди

Фракция аъзолари 2018 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамаси чоғида хўжалик юрит...

Тадбирлар тақвими