Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Конституция – фаровон келажагимиз омили

Конституция – фаровон келажагимиз омили

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 12 июл куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказган видеоселектор йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносига ёшларнинг эркин кириб чиқиши учун муҳит ва шароит яратиш, уларнинг қонун қабул қилиш жараёнларидан бошлаб партиялар ўртасида рақобат бўладиган мажлис ва тортишувларни ўз кўзи билан кўриб, депутатлар билан мулоқот қилиш, демократия мактабини фақат китобдан эмас, балки жонли муҳитдан ўрганиш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтан эди.

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан  “Конституция  фаровон келажагимизнинг гаровидир” мавзусида ташкил этилган давра суҳбати ҳам ана шундай мақсадни кўзлаган тадбирлардан бири бўлди. Бу галги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси меҳмони Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Самарқанд вилояти Кенгашининг фаол ва ташаббускор ёшлари бўлди.

Тадбирда Бош Қомусимизнинг мамлакат тараққиётидаги ўрни ва аҳамияти тўғрисида фикр мулоҳазалар юритилиб, ёшлар Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси аъзолари билан амалий мулоқотда бўлдилар.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган мустақил Ўзбекистон Конституцияси Ватанимиз тараққиётида ўзига хос янги даврни бошлаб берди.  У халқимизнинг истиқлол ва озодлик учун олиб борган машаққатли кураши натижаси, миллий манфаатларимиз ва интилишларимизга асосланган ва ҳалқаро ҳуқуқ нормалари билан қиёсланган муҳим манба бўлди.

Мамлакатимизнинг эришаётган ютуқлари юртдошларимизнинг замон ўзгаришига монанд дунёқараши, онгу тафаккури, ҳуқуқий ва сиёсий маданияти, фуқаролик бурчи юксалиб бораётганлиги билан намоён бўлиб бормоқда. Бугун дунё жамоатчилиги ўртасида ўзининг ўрни ва эътирофига эга бўлиб бораётган мамлакатимиз, халқимизнинг бундай натижалари ҳам аввало истиқлол шарофати билан, танланган йўл ва қабул қилинган Конституциямизнинг ҳаётий қоидалари самараси дейиш мумкин.

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар Конституциядаги  меъёрлар нафақат давлат тузуми, давлат ҳокимияти ва бошқарувини ташкил этиш принципларини, балки ижтимоий ҳаёт меъёрларини ҳам белгилаб беришини қайд этиб ўтдилар. Масалан, Ўзбекистон Конституциясининг 14-бобида оилавий турмуш тарзининг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи принципиал қоидалар белгиланган. Унинг 12-боби эса жамиятнинг иқтисодий асослари, иқтисодий фаолият эркинлигини кафолатли таъминлаш, мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган. Конституциявий ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, конституция ўзининг асосий қоидаларини ҳаётга тўлиқ татбиқ этиш учун кенг имконият яратади.

– Бугунги учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолияти ҳамда Ёшлар масалалари бўйича комиссиянинг мақсад вазифалари, олиб бораётган ишлари ҳақида аторофлича маълумотлар олдик, – дейди Самарқанд ҳуқуқшунослик коллежи талабаси Сирожиддин Жалолов. – Бу каби ташрифлар нафақат бизнинг ҳуқуқий маданиятимизнинг юксалишига балки, юртимизнинг равнақига ўз улушимизни қўшишимизга муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Шу боис, комиссиянинг юртимиз ҳудудларида ёшлар масалалари бўйича олиб борилаётган ишларни доимий таҳлил қилиб тегишли тавсиялар ишлаб чиқишга оид истиқболдаги вазифалари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир сўнггида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил маълумотлар олишди.


Кўришлар сони: 730

Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.12.2017
“Адолат” СДП фракцияси: Илм-фан, инновацияларни кенг қўллаб-қувватлаш — бош мақсадимиз

Эътироф этилганидек, 2018 йилда ҳам аввалги йиллар сингари Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг...

12.12.2017
Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг устуворлиги сақлаб қолинади

Депутатлар томонидан 2018 йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш хақи тўловлари, пенсиялар, ...

12.12.2017
Мамлакат бюджетининг ижроси билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинди

Фракция аъзолари 2018 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамаси чоғида хўжалик юрит...

Тадбирлар тақвими